Жамият | 12:08 / 08.09.2020
10103
3 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Ўзбекистоннинг газ узатиш инфратузилмасини ривожлантириш ишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 15 август куни Фарғона вилояти аҳолисини куз-қиш мавсумида газ билан узлуксиз таъминлаш учун “Оҳангарон-Пунган” асосий газ узатиш қувурининг юқори тоғ қисмидан ўтувчи йўналиши бўйлаб, узунлиги 25 км бўлган қувурни ёнлама боғлагич (лупинг) қурилиши бошланган эди. Тоғнинг 1500-2632 м баландлигида бажарилаётган кенг кўламли ишлар сел тошқини, тош ва қор кўчкилари каби эҳтимолий техноген хавфлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли зарур мухандислик ечимларини тақазо этади. Ҳозирги вақтда қурилиш йўналишини қувур ётқизиш учун тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

24 августда янги асосий газ узатиш қувури қурилиши бошланган бўлиб, қувурнинг 338-чи км дан Янгиер КС-Ширин ГТС гача ёнлама боғлагич (Ø1020×12мм) 4,7 км ни ташкил этади. Юқоридаги қувурлар қурилиши ишларини якунлаш жорий йилнинг 1 декабригача режалаштирилган.

Компания шунингдек, қуйидги асосий газ узатиш қувурларининг белгиланган қисмида, уларни янгисига алмаштирган ҳолда тўлиқ таъмирлаш ишларини бошлади:

  • Зирабулоқ МГҚБ: “Муборак-Зирабулоқ” МГҚ (БГХ-ТБА) I, II, III қаторлари, 50-78 км оралиғида (Ø1020×12мм - 2,1 км қисми) тўлиқ таъмирлаш; Якунлаш муддати 01.12. 2020 й. гача;
  • Газли МГҚБ: “ДБСТ” МГҚ II-қатори, 29-39 км оралиғида (Ø1020×12мм – 9,263 км қисми) тўлиқ таъмирлаш. Якунлаш муддати 01.12.2020 й. гача;
  • Муборак МГҚБ: “Келиф-Муборак” МГҚ, 148-233 км оралиғида (Ø1020×12мм – 1,453 км қисми) тўлиқ таъмирлаш. Якунлаш муддати 01.10.2020 й. гача;
  • “Муборак – Зирабулоқ” МГҚ: I, II қаторлари, 3-50 км оралиғида (Ø1020×12мм – 8,0 км қисми). Якунлаш муддати 01.10.2020 й. гача;
  • Ғаллаорол МГҚБ: “БГҲ-ТБА-А” МГҚ, I қатори, 262-368 км оралиғида (Ø1020×12мм - 5,0 км қисми) тўлиқ таъмирлаш. Якунлаш муддати 01.12.2020 й. гача.

Бажарилаётган барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология ва экология мезонларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. 

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид