Ўзбекистон | 18:01 / 10.09.2020
5731
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Ўзбекистон истеъмолчилари учун Айзоват-8 қудуғидан кунига 800 минг куб.м газ етказила бошлади

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни эрталабки соат 10:35да янги очилган Айзоват конидаги 8-сонли қудуқнинг газ ўтказгич (шлейф) қувурга муваффақиятли уланиши билан бирга, кондан Чигил газ йиғув иншоотигача чўзилган қувур қурилиши ҳам якунланди.

Масофаси 21 км бўлган қувур тортиш ишлари 17 кун ичида амалга оширилди. Қашқадарё вилоятининг Култак-Қамаши инвестиция блокида жойлашган, баҳоланган захиралари 10 млрд куб.м гача газни ташкил этган Айзоват кони компания томонидан очилган эди.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид