Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ 176 млн кишига қашшоқлик хавф солаётганини маълум қилди
Оливье де Шуттернинг таъкидлашича, кўплаб мамлакатлар пандемия даврида фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа муддатли чоралар қабул қилди, аммо ҳозирда бу етарли эмас.
БМТ вакили Оливье де Шуттернинг қайд этишича, дунё бўйича 176 миллион кишига қашшоқлик хавф солмоқда.
Унинг ҳисоботида таъкидланишича, кўплаб мамлакатлар пандемия даврида фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа муддатли чоралар қабул қилди, аммо ҳозирда бу етарли эмас.
"Кунига 3,2 долларлик базавий қашшоқлик даражасидан фойдаланиладиган бўлса, яна 176 миллион киши қашшоқликка тушиб қолиши мумкин", — деди у.
Шуттер давлатларни қашшоқлик ва тенгсизликка барҳам бериш учун янада қатъий чоралар кўришга чақирди. Унинг фикрича, жиддий инқироздан қочиб қутулиш имконсиз, унинг оқибатлари эса инсониятга жиддий таъсир кўрсатади.
Қайд этилишича, дунё бўйича кўплаб оилалар ўз захираларини сарфлаб бўлди ва қийин аҳволда қолган.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026