КДЛ «Swiss Lab» томонидан ANTI-COVID алоқа маркази ишга туширилди
КДЛ «Swiss Lab»нинг иш фаолияти беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва диагностика масалаларига қаратилган.
Пандемия шароитида ҳар бир бемор рўйхатдан ўтиши ва COVID-19 мавжудлиги учун ПЗР усулидаги тадқиқотга таҳлилни топшириши мумкин бўлган ягона алоқа марказини ишга туширишга қарор қилинди.
Биоматериални олиш фақат олдиндан рўйхатдан ўтиш орқали зарурий чораларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Бундан ташқари, COVID-19 мавжудлиги тадқиқоти учун таҳлилни КДЛ «Swiss Lab» ташриф хизматидан фойдаланган ҳолда уйда ёки иш жойида топширишингиз мумкин.
Алоқа маркази операторлари беморларни COVID-19 билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари, Тошкент шаҳридаги МСКТ диагностика жойлари ва коронавирус инфекциясининг белгилари пайдо бўлганда қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида хабар беришга доимо тайёрлар.
Инвестиция лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда COVID-19 мавжудлиги учун кунига 4000 тадан ортиқ лаборатория ишларини амалга ошириш имкониятига эга бўлган биринчи ва ягона автоматлаштирилган лаборатория ишга туширилади.
Алоқа маркази телефон рақамлари: 1238, 71-207-65-56
Реклама ҳуқуқи асосида