Ўзбекистонда терминoлогия соҳасига оид янги луғатлар тузилмоқда
Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти катта илмий ходими Шуҳрат Кўчимов 15 сентябрь куни AОКAда ўтказилган матбуот анжуманида нашрга тайёрланаётган янги луғатлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, яқин кунларда «Ижтимоий-сиёсий терминлар луғати» нашр этилиши режалаштириляпти. Ушбу луғат 5000–6000 атрофидаги терминларни ўз ичига олади.
«Бугунги кунда ижтимоий-сиёсий соҳада терминларни тартибга солишда муаммолар бор. Терминларни баъзи нашрлар, баъзи бир фуқаролар ўз билганларича ишлатишяпти. Чет тилдан кириб келадиган терминларни 100 фоиз қабул қилиш яхши оқибатга олиб келмайди. Шу билан бирга, четдан кириб келадиган терминологияга бутун эшигимизни ёпиб қўйсак, бу ҳам яхши ҳолатларга олиб келмайди. Бироқ баъзан ўзбек тилида бор сўзларни ҳам ишлатмаётганга ўхшаяпмиз», – деди Шуҳрат Кўчимов.
Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда олимларнинг вазифаси – илмий тавсияларни ишлаб чиқиш, терминларни қабул қилиш принципларини кўрсатиб бериш. Уларни жамиятда ишлатаётганда ҳар бир мутахассис, ҳар бир ОAВ вакили масъул ҳисобланади.
Маълум бўлишича, институт олимлари «Юридик терминлар луғати» устида ҳам ишлашмоқда.
«Юридик терминлар бўйича ҳам муаммолар бор. Яқин орада «Юридик терминлар луғати»ни ҳам нашр этишни режалаштиряпмиз», деди Шуҳрат Кўчимов.