Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда инсониятга хавф солаётган бош таҳдид айтилди
БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси айни вақтда дунёдаги тинчликка бош хавф ҳисобланади. У бу ҳақда БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида айтиб ўтди.
“Коронавирус пандемияси ҳаётимизда учраган бирорта бошқа инқирозга ўхшамайдиган инқироздир ва шу сабабли жорий йилда Бош Ассамблея сессияси ўзгача бўлади”, деб айтган Гутерриш.
Бош котибнинг таъкидлашича, яқин орада пандемия қурбонлари сони миллион нафарга етиши мумкин. Шу билан бирга, вакцинага ҳаддан зиёд умид боғлаш керак эмас, чунки “у инқирозни ўз-ўзича бартараф эта олмайди”. Вакцина сайёранинг барча аҳолисига тақдим қилинсагина, кутилган “неъматга” айланади.
Шу билан бирга, Антониу Гутерреш эпидемияга қарши курашда ёрдам берадиган воситалар рўйхатини кенгайтиришга чақирган. У шу мақсадда 22 сентябрда халқаро ҳамжамиятни жорий йил охиригача барча ихтилофларда ўт очишни тўхтатишга чақиришни режалаштирган.
Аввалроқ БМТ бош котиби коронавирусга қарши вакцина ва тестларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган тадқиқотларни жадаллаштириш учун халқаро ҳамжамият 35 млрд доллар ажратиши кераклигини айтган.
Мавзуга оид
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026
БМТ Хавфсизлик кенгаши: Эрон қўшни мамлакатларга ҳужумларни тўхтатиши керак
17:48 / 11.03.2026
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан Халқаро қаҳва кунини таъсис этди
13:36 / 10.03.2026