Москвалик шифокорлар гуруҳи коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга учиб келяпти
Москвалик 35 нафар шифокордан иборат гуруҳ Ўзбекистонда маҳаллий мутахассисларга COVID-19 билан касалланганларни даволашда маслаҳат, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун келади.
Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, кўп тармоқли тиббиёт гуруҳига Л.А.Ворохобов номидаги 67-сонли шаҳар клиник касалхонаси жарроҳи Константин Покровский раҳбарлик қилмоқда. Илгари у Владикавказ ва Тива Республикасидаги ҳамкасбларига ёрдам берган шифокорлар гуруҳларини бошқарган.
«Бу Москва Соғлиқни сақлаш департаменти шифокорларининг коронавирус билан курашишда ёрдам бериш учун иккинчи давлатлараро тиббий ташрифидир. Июль ойида пойтахт шифокорлари Қозоғистондаги ҳамкасбларига ёрдам беришди», - дейилади хабарда.
Кўп тармоқли гуруҳ таркибига юқумли касалликлар бўйича шифокорлар, анестезиолог-реаниматологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностикаси бўйича шифокор, анестезистлар - ҳамширалар, эпидемиологлар, кислород-газлаштириш хизмати бошлиғи, пульмонологлар ва терапевтлар киради.
«Бу пойтахтдаги ўн бешта етакчи шифохона, шунингдек, Москва Соғлиқни сақлаш департаментининг учта болалар ва иккита юқумли касалликлар шифохоналари шифокорларидир», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тиббий гуруҳлар ишга киришиш учун зарур бўлган барча нарсалар, шу жумладан шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган.
Ўзбекистонда россиялик мутахассислар вазиятни баҳолайди ҳамда маҳаллий шифохоналар шифокорларига консультатив-диагностик ёрдам кўрсатади. Жамоалар COVID касалхоналарига ташриф буюради, касаллик профилактикасида ёрдам беради, «қизил» ҳудуддаги беморларни қабул қилади ва текширишдан ўтказади, турли мутахассисликдаги шифокорлар учун ўқув семинарларини ўтказади.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
12:12 / 28.09.2024