Порошенкога қарши қўзғатилган жиноят ишлари сони 58тага етди
2020 йил апрелда Украина бош прокуратураси Порошенкога нисбатан 2017 ва 2019 йилларда олий судга судьяларни тайинлаш ҳақидаги фармонлар бўйича бирданига 4 та модда бўйича янги жиноят иши қўзғатган.
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг адвокати Илья Новиков Порошенкога қарши 58та жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
"Биздан Порошенкога нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари сони тўғрисида мунтазам сўрашади. Ҳозирда унга нисбатан очилган жиноят ишлари сони 58та", - деди Новиков журналистлар билан мулоқоти давомида.
Аввалроқ Порошенконинг яна бир адвокати Игорь Головань Украина хавфсизлик хизмати мамлакат собиқ раҳбарига қарши 15та жиноят иши қўзғатганини айтганди.
Жиноят ишлари хусусан, "ҳудудий яхлитликка тажовуз қилиш", "давлат ҳокимиятини эгаллаш", "давлатга хиёнат", "ўзганинг мулкини эгаллаб олиш", "терроризмни молиялаштириш" каби моддалар билан қўзғатилган.
2019 йил октябрда давлат тергов бюросида Порошенко 12та жиноят иш бўйича гувоҳ сифатида қатнашаётгани маълум қилинганди. Декабрда эса бюро Украинанинг собиқ президентига 2015 йилда Минск келишувларини имзолаш вақтида давлатга хиёнат қилганлик бўйича жиноят иши қўзғатган.
2020 йил апрелда Украина бош прокуратураси Порошенкога нисбатан 2017 ва 2019 йилларда олий судга судьяларни тайинлаш ҳақидаги фармонлар бўйича бирданига 4 та модда бўйича янги жиноят иши қўзғатган. 20 май куни собиқ президентга нисбатан бир неча киши Украинанинг собиқ бош прокурори Виктор Шокинни истеъфога жўнатишни муҳокама қилаётган аудиоёзувлар сабабли давлатга хиёнат ва ваколатларини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича яна бир иш очилган.
Мавзуга оид
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
09:05 / 22.10.2022
Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
18:39 / 15.03.2022
Порошенко миллиардер мақомини йўқотди
20:42 / 17.01.2022