«Дунё хавфсиз бўлиши учун» – АҚШ Эронга қарши санкцияларни тикламоқчи, «евроучлик» эса бунга қарши
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклашга тайёрланмоқда. Гарчи Британия, Франция ва Германиядан иборат «евроучлик» санкцияларни қўллашга ҳожат йўқлигини айтаётган бўлса-да, Трамп сайлов олдидан бу ишни амалга оширмоқчи.
CNN'га кўра, бу президент администрацияси томонидан бошланган Эронга қарши «максимал босим» кампаниясининг охирги қадами бўлади. Трамп администрацияси кейинги ой якунланадиган Эронга қарши қуролланиш бўйича эмбаргони узайтира олмагани учун санкциялар вариантини кўра бошлаган.
Британия, Франция ва Германиядан иборат «евроучлик» АҚШнинг Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклаш талабини рад этди. Бу борада 18 сентябрь куни БМТ хавфсизлик кенгашига хат юборилган. Учликнинг биргаликда битган хатида айтилишича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўпчилик аъзолари уларнинг позициясини қўллаб-қувватлайди.
Майкл Помпео олдинроқ АҚШга қарши қўлланадиган санкциялар «дунёни хавфсиз қилишини» айтганди: «Шундан кейин Эронда Россиянинг ПВОси, Хитой танклари ёки дунёга хавф туғдирадиган, Яқин Шарқдаги стабилликка дахл қиладиган бошқа қуролларни қўлга кирита олмайди», дейди Помпео.
Санкциялар қандай тикланиши мумкин?
Эронга қарши санкцияларни тиклаш БМТ резолюциясига кўра амалга оширилиши мумкин. Бу борада БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясида айтилган. Эрон билан ядро келишувини ифодалайдиган бу резолюция 2015 йилда ратификация қилинган ва унга кўра, ҳар бир иштирокчи Эронга қарши санкциялар тикланишини талаб қилиши мумкин. Ҳеч бир иштирокчи бунга қарши вето қўя олмайди.
Бироқ «евроучлик» АҚШ Эрон билан ядро келишувидан 2018 йилда чиққани сабаб бу банддан фойдаланишга ҳақли эмас деб ҳисоблайди. Оқ уйда эса аксинча, АҚШ 2015 йилдаги келишувда бўлгани сабаб Эронга қарши ёлғиз ўзи санкцияларни тиклашга ҳақли эканини айтишмоқда. Майкл Помпеога кўра, АҚШ санкциялар борасида қарорини қўллаш борасида БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳар бир аъзосига алоҳида мурожаат қилади.
Олдинроқ АҚШ Эроннинг ҳарбий мансабдорлари ва мамлакат ТИВга қарши санкциялар киритганди. Маълум бўлишича, Трампда Эронга қурол сотган ҳар қандай компанияга санкция киритиш режаси ҳам бор. Яъни, Эронга қурол сотганларнинг бизнеси хавф остида қолади. Бироқ экспертларнинг фикрича, Россия ҳам, Хитой ҳам бундай йирик қурол савдоларини амалга оширишни ноябргача суриб туради. АҚШдаги сайловлар қандай натижа билан тугашига кўп нарса боғлиқ.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024