Жамият | 12:35 / 19.09.2020
5414
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Телеграм бот UZKASSA: дунёнинг исталган нуқтасидан ўз бизнесингизни назорат қилинг ва бошқаринг!

2020 йил бошидан эътиборан, президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги 5813-сонли буйруғига биноан, Ўзбекистон онлайн-касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтишни бошлади. Онлайн-НКМ бозорида биринчилардан бўлиб UZKASSA компанияси пайдо бўлган.

Ушбу соҳада биринчилардан бўлгани сабабли компания ўйин қоидаларини тубдан ўзгартиришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси тадбиркорларининг касса машиналари ва унга боғлиқ жараёнлар ҳақидаги тасаввурларини ўзгартиришга қарор қилди.

UZKASSA мамлакат бозорига олиб келган асосий қиймат – мижозлар ва энг муҳими, солиқ қўмитаси билан ўзаро алоқаларнинг соддалаштирилган жараёнидир. Онлайн-НКМ UZKASSA аппаратларини сотиб олган тадбиркорлар энди ҳар куни ўзларининг савдо шаҳобчаларида Z-ҳисоботларни тўплашлари шарт эмас, чунки буларнинг барчаси автоматик равишда солиқ идорасига онлайн тарзда юборилади.

Бундан ташқари, UZKASSA касса аппаратлари ишни бир неча бор соддалаштирадиган бир қатор афзалликларга эга:

  • HUMO карталаридан тўловларни қабул қилиш имконияти;
  • «Товарларни қайтариш» операциясини тез ва осон бажариш;
  • Омборхона ҳисоботини олиб бориш, товарлар келиши, сотилиши ва қайтарилишини назорат қилиш имконияти;
  • 1С ва бошқа биллинглар билан интеграция қилиш;
  • Буюмларни донабай киритиш имконияти (multi-unit). Масалан, дорихоналар бор товарни бир деганда эмас, унинг бир қисмини топширади (дори каби товарлар қадоқда эмас, балки донабай сотилади), UZKASSA онлайн-НКМ ёрдамида бунинг иложи мавжуд бўлди!

14 сентябр куни UZKASSA компанияси ўз маҳсулотининг янги ноёб функциясини эълон қилди, бу бизнес эгасига савдо нуқтасида бўлмай туриб, ҳам ходимларни, ҳам молиявий операцияларни бошқариш имкониятини беради. UZKASSA'нинг янги функцияси – бу қуйидаги операцияларни бажарадиган телеграм-бот бўлди:

  • Савдо нуқтасида (кассир) навбатнинг очилиши ва ёпилиш вақти тўғрисида хабарнома;
  • Ҳар қандай НКМ'ингиздан Z-ҳисоботни онлайн олиш;
  • Навбатни ёпганда, автоматик равишда Z-ҳисоботни олиш, шу жумладан: тушум миқдори, чеклар сони, қайтарилган маблағ ва ҚҚС миқдори;
  • Кун, ҳафта, ой давомидаги даромад миқдори;
  • Нақд ва нақдсиз пул кесимида даромадлар нисбати.

Хулоса қилиб айтганда, UZKASSA сизга шуни эслатиб ўтадики, UZKASSA Н5 аппаратини 2020 йил охирига қадар сотиб олаётганда давлат томонидан сизга 2.230.000 сўм (10 БВР) миқдорида пул тўланади.

Огоҳ бўлинг! Барча касса ҳам онлайн эмас.

Сиз ўзингиз хоҳлаган онлайн НКМ'дан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Энг яхшисини танланг!

Қайта алоқа учун: +99871-200-30-50

Бизнинг веб-сайтимиз: www.uzkassa.uz

Instagram: @uzkassa.uz

Facebook: fb.com/uzkassa

Telegram: t.me/uzkassainfo

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид