Ўзбекистон | 08:49 / 22.09.2020
5874
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: бизнес ривожи учун уч даражали савдо жойлари

Seoul Mun («Сеул дарвозаси») – дам олиш, харидлар қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун янги макон бўлишига мўлжалланган пойтахт марказидаги йирик лойиҳа. Бўрижар каналининг икки томонида жойлашган Seoul Mun лойиҳасининг умумий узунлиги 700 метрни ташкил этади ва 3 км ички пиёдалар йўлагига эга. Канал қирғоғида қад ростлаган уч қаватли бинода тадбиркорларга 40 дан 1000 м² гача бўлган 240 хил форматдаги жойлар тақдим этилади.

Тижорат кўчмас мулки соҳасидаги жаҳон экспертлари – Knight Frank вa Cushman & Wakefield билан биргаликда ресторан, бутиклар, савдо ва бошқа турдаги бизнесларни ташкил қилиш учун савдо майдонларининг бешта асосий тури ишлаб чиқилган.

“А” даражаси – сув бўйидаги энг қуйи даражадир. Сувга яқин жойлашганлиги ва сайр хиёбонлари туфайли бу ҳудуд тез орада пойтахтнинг сайр марказига айланади. Бу даража шундай режалаштирилганки, бу ерда ташриф буюрувчиларнинг катта оқими энг йирик савдо дўконлари – катта дўконлар ва кўнгилочар зоналар ўртасида жойлашган кичик савдо дўконлари ва кафеларнинг маҳсулот ва хизматларига бўлган талабни максимал даражада оширади.

“B” даражаси – бу 1 километрдан узунроқ пиёдалар узлуксиз ҳаракатланиш йўлаги. Ушбу зона умумий овқатланиш нуқталари, савдо дўконлари, бутиклар ва ўйин майдончаларини ташкил қилиш учун мўлжалланган. “А” даражасига нисбатан пиёдаларни сокин ҳаракати билан ажралиб туради. “B” даражаси – бу сизнинг севимли дўконингизга ташриф буюриш ёки кафеда дўстларингиз даврасида вақтингизни яхши ўтказиш учун ажойиб имконият.

Тижорат биноларининг учинчи даражаси йўл билан баробар даражада жойлашган. Бу лойиҳанинг ташриф қоғози, яъни энг ўзгача қавати. Кенг, очиқ терассалари мавжуд катта ресторан ва кафелар жойлашган бўлиб, улардан канал қирғоғининг бетакрор манзараси кўриниб туради. Махсус автомобиль тўхташ жойи меҳмонларга бошқа жамоат жойларига ташриф буюриш эҳтиёжини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри ресторанга киришга имкон беради. Танланган даражадан қатъий назар, умумий овқатланиш нуқталарининг ҳар қандай форматлари учун яхши ўйланган ечимлар, ҳаво алмашинувини ҳисобга олган ҳолда шамоллатиш тизими ўрнатилади.

Тижорат майдонининг 3 қавати, иккала томони ва 5 даражали автотураргоҳ йўловчи лифтлари, эскалаторлар, зинапоялар, пиёдалар ўтиш жойлари ва кўприк билан ўзаро боғланган.

Ёзнинг охирида Seoul Mun'нинг жанубий-ғарбий соҳилидаги жойларни савдоси бошланди. Dream City Development компанияси офисида сиз учун бу масканнинг ихчам модели тақдим этилган, ҳамда сотув офиси менежерлари ўзига хос савдо кўчмас мулкини сотиб олишнинг фойдали таклиф ва шартлари билан таништиришга тайёр.

Қўшимча маълумотларни seoulmun.uz сайтига ташриф буюриб сўров қолдириб ёки қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид