Трамп БМТни жаҳондаги "ҳақиқий муаммолар" билан шуғулланишга чақирди
Дональд Трамп АҚШ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида ҳамиша етакчи бўлишини таъкидлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТни дунё олдида турган "ҳақиқий муаммолар" билан шуғулланишга чақирди. У бу ҳақда БМТ ташкил топганлигининг етмиш беш йиллигига бағишлаб ўтказилган йиғилишида қилган видеомурожаати чоғида айтди.
"Агар БМТ самарали ташкилот бўлиши керак бўлса, у ҳолда диққатини дунёдаги ҳақиқий муаммоларга қаратиши лозим. Буларга терроризм, аёлларни камситиш, мажбурий меҳнат, наркотрафик, одам савдоси ва жинсий савдо, этник тозаловлар, диний қарашлари учун таъқиб қилиш ва диний озчиликни этник тозалашлар киради", - деди у.
Трамп АҚШ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида ҳамиша етакчи бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.
«Ўзбекистон Республикаси президенти минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024