Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексда нималар акс этади? Вазир изоҳ берди
«Ўзбекистон халқаро майдонда» мавзусидаги сессияда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов давлат раҳбарининг БМТнинг 75-сессиясида билдирган пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқиш таклифи ҳақида тўхталиб, кодексда нималар акс этиши ҳақида гапирди.

«Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқиш таклифи президент томонидан июль ойида ўтказилган Халқаро меҳнат ташкилоти саммитида биринчи бор билдирилган эди. Бу кодексда қатор асосий йўналишлар белгилаб берилган.
Кодекс қабул қилиниши билан олинадиган ихтиёрий мажбуриятлардан бири хавфсиз меҳнат шароитини яратиш бўлади. ЖССТ маълумотларига кўра, давлатларда коронавирус билан курашда 14 фоиздан 35 фоизгача тиббиёт ходимлари коронавирус билан касалланган. Кодексда биринчи навбатда уларга ва бошқа соҳа ходимларига хавфсиз меҳнат шароитини яратиб бериш назарда тутилган», деди Нозим Ҳусанов.
Вазирнинг айтишича, кодексдаги иккинчи йўналиш пандемия даврида аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мажбуриятини олиш ҳисобланади. Бу ҳозирги пандемия даврида Ўзбекистоннинг ҳам бошига тушди. Карантин даврида айрим корхоналар фаолияти тўхтади. Ишсизлик кўпайди, иш соатлари қисқарди. Шундай ҳолатда давлат ўз фуқаролари олдида қандай мажбуриятлар олиши бу кодексда акс этади.
Яна бир йўналиш меҳнат муҳожирлари бўйича мажбуриятларни олишга қаратилган. Халқаро ташкилотлар статистикаларига кўра, дунё бўйича 272 миллион шахс меҳнат муҳожири сифатида фаолият юритади. Уларда карантин чекловлари даврида чегаралардан ўтиш имконияти камайди. Кодексда уларнинг муаммоларига қандай ёндашиши кераклигига тўхталиб ўтилади.
«Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексда ишлаб чиқариш занжирида узлуксиз тизимни ҳосил қилиш ҳам акс этади. Оддий мисол, Ўзбекистонда маълум корхоналар чет элдан хом ашё олиб келиб Ўзбекистонда маҳсулот ишлаб чиқаради. Агар 3-4та хом ашёдан бири бўлмаса ҳам, ишлаб чиқариш тўхтаб қолади. Бу ҳам ишсизлик даражаси ошишига олиб келади.
Пандемиялар даврида ҳам чегаралар хом ашё олиб ўтиш учун очилиши, ишлаб чиқариш занжирининг узлуксиз бўлиши кераклиги кодексда акс этган.
Санаб ўтилган жиҳатлар пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқишнинг аҳамияти қай даражада муҳим эканини кўрсатади», дея Нозим Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Римда заправкада кучли портлаш содир бўлди. Камида 20 киши жароҳат олди
Жаҳон | 18:29
-
Тожикистонда чорва орасида куйдирги касаллиги тарқалди
Жаҳон | 18:27
-
Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди
Жамият | 17:51
-
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 17:51
Мавзуга оид

17:51
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

16:40
Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш хавфини туғдирди – Шавкат Мирзиёев

14:24
Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди

21:25 / 03.07.2025