Ўзбекистон | 10:59 / 25.09.2020
22445
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда илк бора яхлит бетонли қурилиш технологияси асосида қурилган мустаҳкам йўл ўтказгич қурилиши бошланди!

Бугунги кунда Сирғали тумани мутлақо янгича ташқи кўринишга эга бўлиб бормоқда. Бу эса ушбу туманда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг натижасидир. 

Сирғали туманини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича «Allegro develop plast» лойиҳалаш институти KALYON ULAŞTIRMA Mühendislik ve Müşavirlik A.Ş турк компанияси ҳамкорлигида 2020-2021 йиллар давомида Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг Чўпонота кўчаси, КҲАЙ, ТҲАЙ ва Сирғали туманининг Қипчоқ кўчалари оралиғида жойлашган 6 йўлакли автомагистрал йўли ва 3 та йўл ўтказгич қурилиши кесишмалари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишди. Йўлнинг умумий узунлиги 5,6 километрни ташкил этиб, у ҳар тарафга 3 тасмадан бўлиниб, жами 6 йўналишли автомобил йўли сифатида қурилади.

Объект қурилишини «Grand Road Tashkent» компанияси Туркиянинг NesCe Grup компанияси билан биргаликда олиб бормоқда.

Ушбу лойиҳага кўра биринчи кесишма, Чўпонота-Қипчоқ йўналиши бўйича янги қурилаётган йўл Тошкент кичик автомобиль ҳалқа йўли билан кесишади, йўл ўтказгич узунлиги 620 метрни ташкил этади. Ушбу йўл ўтказгич қурилиши учун Ўзбекистонда илк бора яхлит бетонли қурилиш технологияси тадбиқ этилади.

Иккинчи кесишма, Чўпонота-Қипчоқ йўналиши бўйича янги қурилаётган йўл Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан кесишади, бу йўл ўтказгичнинг узунлиги 24 метрни ташкил этади. Бироқ бу кесишмада ҳаракатни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жами 5 та йўл ўтказгич қуриш кўзда тутилган. 

Лойиҳанинг учинчи кесишмаси, Сирғали туманида Қипчоқ кўчасида темир йўл устидан қурилаётган йўл ўтказгичга бориб уланади, бу эстакаданинг умумий узунлиги 50 метрни ташкил этади.

Йўл ўтказгичнинг таянч вазифаси сифатида 13 метрлик баландликка эга бўлган 47 та устун хизмат қилади. Йўл ўтказгичнинг ташқи кўриниши замонавий услубда безатилиши ва тунги чироқлар билан таъминланиши мўлжалланган.


Яқин келажакда яна бир улкан бунёдкорлик наъмунасига айланувчи ушбу йўл ўтказгич қурилиши, халқаро стандартларга мувофиқ равишда энг сўнгги технологиялар асосида барпо этилади. Лойиҳа бир қатор улкан афзалликларни тақдим этади:

Лойиҳа режасига кўра, автомобиллар ҳаракати учун махсус йўллар қурилибгина қолмай, балки мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун хавфсиз ва қулай бўлган пиёдалар йўлаги ва вело ҳаракати учун йўлакчалар қуриш режалаштирилган;
Лойиҳа ишга туширилгандан кейин мазкур йўл орқали Сирғали туманидан Тошкент шаҳрининг исталган нуқтасига 20 дақиқа ичида етиб келиш имконияти мавжуд бўлади.

«Grand Road Tashkent» компанияси ишлаб чиқараётган замонавий ва сифатли қурилиш маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда самарали қурилиш ва таъмирлаш ишларини жадал амалга ошириб келмоқда.

Instagram: @grandroadtashkent

Facebook: fb.com/grandroadtashkent

Сайт: grandroad.uz

Телефонлар: 95 410-10-10, 71 210-10-10, 95 620-10-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид