Ўзбекистон | 20:33 / 26.09.2020
9315
2 дақиқада ўқилади
EPSILON (EDC): Ўзбекистон газ етказиш тизимини ривожлантириш давом этмоқда
EDC куз-қиш мавсумида аҳолига газ етказиш барқарорлигини таъминлаш мақсадида республика газ етказиш инфратузилмасини модернизация қилиш ишларини бажармоқда. Мазкур ишлар билан Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Навоий, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоят ҳудудлари қамраб олинган.
Жумладан:
- “Оҳангарон-Пунган” газ қувурининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида, узунлиги 25 км бўлган ёнлама қувур тортиш (лупинг) ҳамда қувурнинг 338 км дан бошланган, “Янгиер КС-Ширин ГТС” гача бўлган 4,7 км лик масофада газ оқими йўналишини ўзгартиргич (отвод) қурилиши;
- “Муборак-Зирабулоқ” (БГХ-ТБА), “ДБСТ”, “Келиф-Муборак” ва “БГХ-ТБА-А” газ қувурларининг умумий 25,8 км лик авариявий қисмларини тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
26 сентябрь ҳолатига кўра:
- Юқори тоғ қисмидан ўтувчи газ қувурларини ётқизиш учун йўлак тайёрлаш – 3,7 км;
- Ётқизиш учун йўлакка олиб келинган қувурлар – 11,6 км;
- Кавланган зовурлар – 5,4 км;
- Қаторга пайвандланган қувурлар – 8,5 км;
- Ётқизилган қувурлар 4,6 км ни ташкил этди.
Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ тарзда бажарилмоқда.
Epsilon Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:51 / 15.11.2022
EPSILON (EDC): Каракара-2 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этди
16:12 / 27.10.2022
EPSILON (EDC): Эрназар-12 қудуғидан кунига 50 минг кубметр ҳажмда газ олинмоқда
20:50 / 21.10.2022
EPSILON (EDC): Девхона-4 қудуғидан чиқарилаётган кунлик газ ҳажми 60 минг кубметрни ташкил этди
11:37 / 05.10.2022