Жаҳон | 22:56 / 28.09.2020
6378
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади – ОАВ

Муҳокама ёпиқ шаклдаги маслаҳатлашувлар тарзида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фото: AP

БМТ Хавфсизлик кенгаши Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб ТАСС хабар берди.

"Муҳокама ёпиқ шаклдаги маслаҳатлашувлар тарзида бўлиб ўтиши кутилмоқда", -деган агентлик суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий зиддият яна тикланди. Икки мамлакатда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинган.

Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан Ўзбекистон баёнот берди.

Ўзбекистон Озарбойжон ва Арманистонни ўзаро низони тинч йўл билан ҳал қилишга чорлаб, томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда дипломатик музокараларни бошлашга чақирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид