Жамият | 20:00 / 30.09.2020
31651
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Flash Up Energy томонидан эълон қилинган ютуқли акция ниҳоясига етди

2020 йил 30 август куни старт берилган ва 700.000 нафардан зиёд киши иштирок этган «Кодни топинг, жекпотга эга бўлинг» анъанавий Flash Up Energy акцияси ўз ниҳоясига етди.

Flash Up Energy ютуқли акцияси сабаб ушбу энергетик ичимлик мухлислари кафолатланган ютуқларга ҳамда қимматбаҳо совғалар, жумладан замонавий смартфонлар ва видеокамералар, гироскутер ва симсиз колонка ҳамда қулоқчинлар, ўйин приставкалари ва ноутбуклар ва албатта, 101 миллион сўмлик жекпотга эга бўлишди.

Акция сайти ёки SMS орқали рўйхатдан ўтказилган ҳар бир код ютиш имкониятини ошириб боради. Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланди ва бу жараён акциянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди. Барча иштирокчилар ютуқли ўйиннинг ҳаққонийлиги ҳамда адолатли бўлиб ўтганига ишонч ҳосил қилиши мумкин эди.

Бугун, 30 сентябрь куни, 101 миллион сўмни ўзаро бўлиб оладиган беш нафар ғолиблар ўз ютуқлари билан тақдирланадилар.

Неъмат: «Омадлилардан бирига айланганимга ҳали ҳамон ишона олмаяпман. Тан олишим керакки, мен ҳар доим турли хилдаги акция ва ютуқли ўйинларга шубҳа билан қараганман. Бош ютуқ соҳиби бўлиш нақадар ёқимли эканини ҳам тан оламан. Ташкилотчиларга улкан ташаккурлар изҳор этаман, бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб лаҳзалар!»

«Flash Up Energy қувватбахш ичимлигининг азалий мухлиси сифатида ўз омадимни синаб кўриш имкониятини қўлдан бой бергим келмади ва ҳар доим Sony PlayStation Pro 4 ёки ўйин ноутбукини ютиб олишни орзу қилдим, – дея Бегзод ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. – Омад мен томонда бўлди ва мен жекпотга эга бўлдим! Ҳис-туйғуларимни ифода этишга ожизман! Эндиликда мен омадга ишонаман ва умид қиламанки, Flash Up Energy'дан ютуқли ўйинлар ҳали яна давом этади. Ва албатта, мен уларда яна иштирок этаман».

«Жекпотни ютиб олиш мен учун кутилмаган ҳодиса бўлди, сабаби мен кодни кафолатланган совринни ютиб олиш учунгина рўйхатдан ўтказишни синаб кўрган эдим. Эндиликда мен ва менинг дўстларим бундай акцияларда ғолиб бўлиш ва ҳатто энг қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ишонамиз! Flash Up Energy сабаб бу йил мен учун албатта эсда қоларли бўлиб қолади! Суперакция ва зўр совғалар учун ташаккур!» – дейди Ғайрат.

«Менинг исмим Дилмурод, мен Тошкент шаҳрида яшайман. Мен учун бу ютуқни қўлга киритиш – фарзандларимга сифатли таълим бериш имконияти демакдир. Мен Flash Upни жуда хуш кўраман ва ҳар доим уни истеъмол қилиб юраман, бу йил эса ичимликнинг янги таъмларига алоҳида эътибор қаратдим. Айниқса, «Резаворлар аралашмаси» таъми менга жуда маъқул келди. Биз дўстларим билан ўтган йилги ўйинларида ҳам қатнашган эдик. Дўстим Samsung A50 ютиб олган эди. Ғалабамни оилам даврасида зиёфат қилиб нишонлайман».

«Жекпотни ютиб олганимни билганимда ҳайратда қолдим. Бутун акция давомида ғолиб бўлиш истагида ҳаяжон билан ўтказдим ва натижада, ниятимга эришдим! Омад мендан юз ўгирмади ва мен жуда ҳам бахтлиман. Сабрсизлик билан янги акцияда иштирок этиш учун келгуси йилни кутаман», – дейди Дилмурод.

Кейинги сафар ҳар биримиз Flash Up Energy* ютуқли акцияси ғолиби бўлишимиз мумкин. Бренд янгиликларини кузатишда давом этамиз.

*- 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар, шунингдек юқори асаб қўзғалувчанликка эга, уйқусизликдан азият чекувчи, артериал гипертензияси бор шахсларга тавсия этилмайди. Кунига 1 та қадоқдан кўп ичмаслик тавсия этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид