Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими Ҳалилуллоҳ Ҳамидов тайёрлаган ҳисоботда таъкидланишича, бунда, олтин миқдори 16,3 миллиард доллардан 18,8 миллиард долларга етди. Хорижий валютадаги захира активлари эса 15,44 миллиард доллар, СДР ҳажми 376 миллион доллар эквивалентини ташкил этган.
Маълумот учун, СДР (Special Drawing Rights) – Халқаро валюта жамғармаси томонидан 1969 йилда ташкилотга аъзо давлатларнинг расмий захираларини тўлдириш учун яратилган халқаро захира активи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари
млн. АҚШ долл.

Мазкур даврда олтин захиралари соф ҳажми йил бошига нисбатан 37 тоннага (ёки 1,19 миллион трой унцияга) камайди. Чунки, 2020 йил 8 ойда 5,8 миллиард долларлик олтин экспорт қилинди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, август ойида жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага кўтарилган бир пайтда рекорд миқдорида олтин экспорт қилинди.
2020 йил 6 август куни Лондон вақти билан соат 15:00 ҳолатига, Лондон олтин бозорида 1 трой унция олтин нархи йил бошига (1 минг 514 АҚШ доллар) нисбатан 36,5 фоизга ошиб, 2 минг 67 АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йил январь-июль ойларида 3,3 миллиард долларлик олтин экспорт қилинган бўлса, август ойининг ўзида олтин экспорти 2,5 миллиард долларни ташкил этди.
Лондон олтин бозорида олтин нархи
(Лондон вақти билан соат 15:00 ҳолатига, АҚШ долл.)

Мазкур даврда олтин экспортидан тушумнинг рекорд даражада кўпайиши натижасида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибида хорижий валютадаги захира активлари ҳажми қарийб 3 миллиард АҚШ долларига (














