Ўзбекистон | 09:05 / 02.10.2020
15149
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Dream City: Seoul Mun қурилишининг биринчи босқичи бошланди

Dream City Development компанияси Seoul Mun савдо-дам олиш маркази қурилиш ишлари бошланганини хабар беради. Август ойида компания Seoul Mun ўзига хос лойиҳасини савдо жойлари сотуви бошланганини эълон қилганди.

“Сеул дарвозаси” – бу пойтахт марказида Бўрижар канали бўйлаб 700 метрга чўзилган ажойиб манзарага эга савдо маскани.

Бу ерда тадбиркорларни 40 дан 1000 квадрат метр майдонгача бўлган ресторанлар, бутик, гўзаллик салонлари, ўйинчоқлар дўкони, кўргазма зали, спа мажмуалари, кўнгилочар марказлар ва бошқа турдаги бизнесни ривожлантириш учун 240 дан ортиқ турли форматдаги жойлар кутмоқда.

Айни пайтда каналнинг жанубий-ғарбий қирғоғида тупроқ қатламларини барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тупроқнинг етарли даражада зич бўлмаслиги – бу сувга яқин объектларни лойиҳалашда ишлаб чиқувчи дуч келадиган кенг тарқалган муаммолардан бири. Қозиқлар горизонтал ва вертикал оғирликни қабул қилиб, турли вазиятларда, зилзила вақтида бардош бера олади. Қозиқларни боғлайдиган анкерлар уларнинг барқарорлигини оширади ва қурилиш майдончаси юқорисидаги йўл кўчкиларнинг олдини олади.

Тупроқ ва пойдеворларнинг чўкиши, шунингдек деворлар, шифтлар ва поллар юзасидаги ёриқлар каби муаммоларни олдини олиш учун компания темир бетон қозиқлар орқали тупроқни мустаҳкамлаш техникасини қўллайди. Бунинг учун тупроқни бурғулаш махсус ускунаси – SOILMEC SR-40 қурилмаси (Италия) ёрдамида бутун қирғоқ бўйлаб 12-15 см масофада бурғулаш ишлари амалга оширилади. Кейинчалик, қозиқлар бурғуланган тешикларга ўрнатилади. Улар зич тупроқ қатламига етиб бориши керак. Тупроқнинг чуқурлигига қараб қозиқларнинг баландлиги 17,25 м дан 7,5 м гача ўзгариб туради ва диаметри 65 см бўлади.

Қозиқ тайёрлаш учун мустаҳкам Ат-500 арматураси қўлланилади. Кейинчалик объектнинг бутун вертикал юки уларнинг устига тушади. Охирги босқичда қозиқларга М550 маркали суюқ бетон қуйилади. Ушбу марка капитал қурилиш учун зарур бўлган бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради: максимал мустаҳкамлик, зичлик, совуқ ва иссиқ ҳавога чидамлилиги ҳамда сувга чидамли ҳисобланади. Жанубий-ғарбий соҳилда 506 та қозиқ 630 та тиргакли анкер билан мустаҳкам боғлаб ўрнатилади.

Илғор технологиялар ва инновацион ишланмалардан фойдаланиш биноларнинг хавфсизлиги ва мустаҳкамлигини кафолатлайди, шунингдек, компанияга қурилиш вақтини сезиларли даражада қисқартиришга имкон беради. Бундан ташқари қурилиш ишлари атмосферани, сувни ва ер ости сувларини ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Тижорат кўчмас мулки соҳасидаги жаҳон мутахассислари Knight Frank ва Cushman & Wakefield прогноз баҳолашига кўра, мазкур лойиҳани фойдаланишга топшириш вақтида капиталлашуви 30% ни ташкил қилади.

Dream City Development компанияси офисида сиз учун бу масканнинг ихчам модели тақдим этилган. Сотув офиси менежерлари сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришади.

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид