Ўзбекистон | 15:42 / 03.10.2020
6707
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Қирққулоч-1 қудуғидан олинаётган табиий газ республика истеъмолчиларига етказила бошланди

Жорий йилнинг 3 октябри соат 13:20 да Қирққулоч-1 қудуғи асосий газ қувурига уланиб, ундан олинаётган газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш бошланди. Қудуқ тозалангач, газ ҳажмининг ўсиши кунига 250 минг куб.м ни ташкил этди.

Бундан ташқари, икки ҳафталик муддат ичида янги кон очилиши кутилаётган Аллавудин-4 излов қудуғида бурғулаш ҳамда Талимаржон-6, Шимолий Гирсан-3 қудуқларини тўлиқ таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш ишлари якунланади.

Барча ишлар белгиланган санитария- эпидемиология ва экология меъёрларига амал қилинган тарзда бажарилмоқда.  

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид