23:59 / 04.10.2020
10791

Kenzo бренди асосчиси коронавирусдан вафот этди

Фото: Getty Images

Япониялик дизайнер, Kenzo бренди асосчиси Кэндзо Такада Францияда 81 ёшида коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. 

Дизайнер Париж яқинидаги Нёйи-сюр-Сен коммунасида жойлашган шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Кэндзо Такада 1939 йил 27 февралда Японияда таваллуд топган. 1965 йилда Парижга кўчиб ўтган. 

Такада ўзининг биринчи аёллар кийими коллекциясини 1970 йилда тақдим этган, 1983 йилдан эса эркаклар кийими дизайни, 1988 йилдан эса пардоз-андоз буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлаган. 1993 йилда бренд LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) гуруҳи томонидан сотиб олинган.     

2016 йилда Такада Франция Фахрий легиони ордени кавалерига айланган. 

Kenzo люкс тоифасидаги кийим-кечак, пойабзал, аксессуарлар ва парфюмерия бренди ҳисобланади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top