23:10 / 07.10.2020
6509

Миллиардерларнинг умумий бойлиги 10 триллион доллардан ошди

Дунёдаги барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 2020 йил июль охирига кўра 10,2 трлн долларга етган. Бу эса рекорд қиймат ҳисобланади. Аввалги рекорд 2017 йилда қайд қилинган ва 8,9 трлн долларни ташкил қилган.

Фото: Getty Images

Бундай маълумотлар PwC аудиторлик компанияси ва UBS банки биргаликда олиб борган тадқиқотда келтирилган.

Ҳозирда дунё миллиардерлари сони 2,189 мингга етган. 2017 йилда уларнинг сони 2,158 мингни ташкил қилган.

Тадқиқотга кўра, 2020 йил апрелида дунёда 2058 нафар миллиардер бўлган. Уларнинг умумий бойлиги эса 8 трлн долларни ташкил қилган. 

Таъкидланишича, 200 дан кўпроқ миллиардер пандемияга қарши курашга 7,2 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратган. Жумладан, 5,5 млрд доллар хайрия, саноат товарлари ва қурилмалар кўринишида ажратилган. 

Америкалик миллиардерларнинг бойлиги 2009 йилдан 2020 йилгача 170 фоизга кўпайиб, айни вақтда 3,609 трлн долларни ташкил қилади. Бу вақт ичида Хитойда миллиардерлар умумий бойлиги 12,5 мартага ошган ва 1,681 трлн долларга етган. Германияда бу кўрсаткич 175 фоизга ошиб, 595 млрд долларга; Россияда 80 фоизга ошиб, 467,6 млрд долларга; Францияда 439 фоизга ошиб, 443 млрд долларга; Ҳиндистонда 90 фоизга ошиб, 423 млрд долларга, Ҳонгконгда эса 208 фоизга ошиб, 356 млрд долларга етган.      

Ва ниҳоят, EMEA ҳудудида (Европа, Яқин Шарқ ва Африка) июль охирида 596 миллиардер бўлган (2019 йилга нисбатан 85 фоиз кўпроқ) ва уларнинг умумий бойлиги 2,723 трлн долларни ташкил қилган. 

Top