Жамият | 20:00 / 08.10.2020
2720
5 дақиқада ўқилади

Пандемия даврида ARIA суғурта стартапи қай тарзда ташкил этилди

Пандемия иқтисодиётга кучли зарба берди, тадбиркорликнинг маълум бир қисми вирус оқибатларига дош бера олмади. Рецессия даврида янги суғурта компаниясини ташкил этиш қанчалар тўғри қарор. Ушбу мураккаб йўлда қандай қийинчиликларга дуч келиш ва нималарга эришиш мумкин?

Ғоянинг туғилиши

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йилда Ўзбекистон суғурта бозорини жадал ривожлантириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратган эдилар. Ўша пайтда ушбу соҳани ривожланишига ҳисса қўшиш фикри туғилди. Бир қарашда бозорда 36 та суғурта компанияси фаолият кўрсатмоқда. Лекин 2019 йилда суғуртанинг ЯИМдаги улуши 0,45% ни ташкил этди. Таққослаш учун, бу кўрсаткич АҚШда - 8,6%, Буюк Британияда - 13,4%, Германияда - 6,5%, Францияда - 8,5%, Хитойда эса - 4,4% ни ташкил этган.

Мамлакатимиздаги суғурта бизнесининг жорий ҳолатига жавоб тариқасида, одамларнинг суғуртага бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришни ўзига мақсад қилиб олган янги «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» суғурта бозорига кириб келмоқда.

Компаниянинг рўйхатдан ўтказилиши

2019 йил ноябрь ойида Aria компанияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Биринчи навбатда компания суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олиш бўйича малака талабларига муносиб ходимларни танлов асосида ишга қабул қилди. Кейинги 4 ой эса миллий ва хорижий суғурта бозорини чуқур ўрганишга, белгиланган ҳужжатларни тайёрлашга сарфланди. Шу билан суғуртани жамиятга тақдим этишни бошламоқчи бўлиб турганда...

Карантин ўз қоидаларини юрита бошлади

Карантин бошланди. Бутун карантин давомида компанияда иш жараёнлари масофадан амалга оширилди, ходимлар ҳолидан доимий хабардор бўлиб турилди. Карантин пайтида бизнесни ташкил этишга руҳлантирувчи омил бўлиб, Fortune 500 рўйхатидаги компанияларнинг ярмидан кўпи яъни Instagram, General Electric, GM, IBM, HP, Burger King, Hyatt, Microsoft, Google, Uber каби йирик компаниялар фонд бозорининг нобарқарор пайтида ёки инқироз даврида бозорга кириб келганлиги, ва юксак натижаларга эришгани бўлди (манба: Kauffman Foundation study). Улар эришган ютуқларга ARIA ҳам эришишига ишончимиз комил.

Лицензия қўлга киритилишидан аввалги натижалар

Пандемия ишбилармонларни кутилмаган вазиятларга мослашишга, эгилувчан бўлишга ўргатди. Aria ўз-ўзини яккалаш ва суғурта фаолияти лицензияси мавжуд бўлмаган даврида бизнесга муносиб ёндашишга ўрганди, ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқди ва суғурта агенти сифатида ишлай бошлади. Ярим йил ичида Aria, 200 дан зиёд жисмоний ва юридик шахсларни умумий ҳисобда 1,17 трлн сўм суғурта пулига суғурта қилди.

Муҳим янгилик

Мукаммаллик учун узоқ кутилган лицензия керак эди. 2020 йил октябрь ойининг 2 санасида мақсадга эришилди, Aria компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш Агентлиги томонидан берилган cуғурта фаолиятини амалга оширишга руҳсат берувчи серияси SF 00001-сонли Лицензияни қўлга киритди. Ушбу санадан юртимиз суғурта бозорида 37 та суғурта компанияси фаолият юрита бошлади.

Компания тўғрисида қисқача маълумот

«Aria» компанияси – 80% ходими 30 ёшдан кичик бўлган улкан жамоадир. Компания оммабоп суғурта хизматларини тақдим этиб, мижозларнинг хотиржам бўлишини таъминлашда ўзининг муносиб ғоялари билан хизмат кўрсатишни мақсад қилиб олган. Компания режалари ҳақида тўхталар экан, халқимизда тезкор, технологик ва ҳар бир шахсга алоҳида ёндашувчи мобил ёрдамчи бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ҳаммаси инсонлар учун

Бизнесни онлайн тарзда юритмаслик уни кутилган натижаларга эриша олмаслигига олиб келиши мумкинлигини бугунги кундаги пандемия ҳолати яққол исботлаб берди. Одатий суғурта хизматлари ҳам рақамли технологияларга ўтишни тақозо этмоқда.

«Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да илм-маърифат ва технологияларга алоҳида аҳамият қаратган ҳолда Aria компанияси мижозларни узлуксиз қўллаб-қувватлаш, уларнинг саволларига тезкорлик билан жавоб бериш орқали кўрсатилаётган хизматларни қулайлигини ошириш учун замонавий алгоритмлардан шаклланган, ҳамма учун тушунарли технологик илова орқали ўз хизматларини кўрсатишни мақсад қилиб олган.

Компаниянинг энг олий мақсади эса Ўзбекистон халқига суғуртанинг қай даражада фойдали ва муҳим эканлигини етказиш, бу шунчаки вақт ва маблағларни зое кетказиш эмас, балки қимматли имкониятлар эшиги эканлигини кўрсатишдир.

Aria нафақат суғурта бозори учун, балки Ўзбекистондаги кўплаб бизнес соҳа вакиллари учун ҳам қизиқарли лойиҳа бўлишга тайёр. Суғурталанган бўлиш қандай эканлигини Aria'нинг ўзидан эшитинг!

Instagram: @ariauzb

Telegram: t.me/ariauzb

Facebook: fb.com/ariauzb

Ягона ахборот маркази: +998 71 202 8888

Расмий веб-сайт: ariainsurance.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 3а уй.

Реклама ҳуқуқи асосида