21:49 / 12.10.2020
5114

5,7 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи корхона номига хориждан келтирилган, ҳужжатларга мувофиқ «арра», «қулф» ҳамда «андава» товарлари бўлган контейнер божхона кўригидан ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Натижада, контейнерда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган мазкур товарлар аслида умуман мавжуд эмаслиги, уларнинг ўрнига эса юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 4 млрд 550 млн сўмлик 49 турдаги жами 334 520 дона «Хўжалик моллари» ҳамда «Ошхона анжомлари» товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, темир йўл контейнерида келтирилган 10 турдаги «хўжалик моллари» товарларига тегишли юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар билан «Инспекцион кўрик мажмуаси»да тасвирлар ўртасида ўзаро номувофиқликлар мавжудлиги сабабли юклар божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган

умумий қиймати 1,2 миллиард сўмлик 4074 дона «хўжалик моллари» борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Top