Жаҳон | 18:44 / 13.10.2020
6049
2 дақиқада ўқилади

Amazon ходимлари иш ташлашмоқчи

Германиядаги Ver.di касаба уюшмаси ва унинг аъзолари Amazon ходимлари кўпроқ миқдордаги иш ҳақи ва меҳнат шароитлари яхшиланишига муносиб деб ҳисобламоқда.

Фото: Getty Images

Германияда дунёнинг энг бой кишиси Жефф Безос раҳбарлик қиладиган Amazon компанияси ишчилари иш ташлашга қарор қилишди. Улар ойлик иш ҳақи камлигига қарши бош кўтаришди, деб ёзади CNBC.

 Германиядаги Ver.di касаба уюшмаси ва унинг аъзолари Amazon ходимлари кўпроқ миқдордаги иш ҳақи ва меҳнат шароитлари яхшиланишига муносиб деб ҳисобламоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, митингда минглаб ходимлар қатнашмоқда. Ишчилар Prime Day – компания учун иш энг кўп бўладиган кунда иш ташлашга қарор қилишган.

Касаба уюшмаси шунингдек, Amazon касаба фаолларига босим ўтказиш учун уларни кузатув остига олган деган фикрда.

Қайд этилишича, интернет-ретейлер 2020 йилда офислар ва омборларда ходимларнинг иш фаолияти ва ҳаракатларини кузатиш тизимини ўрнатган. Иш вақти тугаганида ҳар бир ходим бир неча ўн дақиқа текширилган.

Октябрда Amazon ходимлари Безоснинг уйи олдида ойлик маошлари оширилиши ва бепул тиббий хизматни талаб қилиб митинг ўтказишганди.

Мавзуга оид