Ўзбекистон | 16:44 / 14.10.2020
10734
2 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Баҳоланган захиралари қарийб 17,2 млрд куб. м газни ташкил этган Алоуддин янги газ конденсати кони очилди

Бугун, 14 октябрь куни соат 8:30 да Алоуддин-4 излов қудуғидан газнинг саноат даражасидаги оқими олиниши ўлароқ Қашқадарё вилояти, Култак-Қамаши инвестиция ҳудудида яна бир газ кони очилди.

Коннинг дастлабки баҳоланган захиралари 17,2 млрд куб. м газ ва 1,072 млн тн газ конденсатини ташкил этиб, унинг тузилмаси ҳамда захираларини янада аниқлаштириш бўйича ишлар эса давом эттирилмоқда.

15 октябрь куни тонгги соат 4:00 да ГРП амалиётининг 2-босқичи якунлангач, компания қудуқ бераётган кунлик газ ҳажми тўғрисида маълумот тақдим этади. Барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология ва экология мезонларига мувофиқ равишда олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда компаниянинг молиявий муаммоларга рўбарў бўлиши ортидан ўз ишчи-ходимларига иш ҳақи тўланишида кечикишлар сақланиб қолмоқда. Шунга қарамай, иш ҳақини қисман бўлса-да узиш мақсадида, аввало, ишчилар тоифасига кунига 3 млн сўмдан тўлаб берилмоқда. Яқин орада мазкур масала ҳал этилади.

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид