Тошкент метрополитени: кеча ва бугун

Тошкент аҳолиси сони бўйича Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳардир. Ўтган асрнинг 70-йилларида, Тошкент аҳолиси 1,5 миллион кишидан ошганида, транспорт муаммоси пайдо бўлди ва Ўрта Осиёда биринчи метро қурилди. Мазкур биринчи радиал йўналиш - Чилонзор линияси бўлиб, у пойтахтнинг янги йирик туманини шаҳар маркази билан боғлаган. Aҳолининг ўсиши билан бир вақтда янги метро йўналишларига талаб ҳам ошди. 80-йилларнинг охирларида Ўзбекистон линияси, 2000-йилларнинг бошларида эса Юнусобод линияси қурилди. Шундай қилиб, ривожланиш схемасининг асоси шаҳарнинг катта тўхташ жойларига олиб борадиган асосий йўналишлари билан шаклланди.

Радиал-думалоқ схема асосида Тошкент шаҳрини режалаштириш хусусияти келажакдаги метро линияларининг йўналишини аниқлади ва бу шаҳарнинг 1959 йилдаги бош режасида ўз аксини топди ҳамда 1969 йилда тузатишлар ва тушунтиришлар билан тасдиқланди. Схема учта кесишган радиал линиялардан иборат: Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод. Ушбу схема шаҳарнинг марказий ва чиқувчи асосий кўчалари билан асосий радиал-айлана тартибига бўйсундирилган. Шундай қилиб, ушбу учта йўналиш Тошкентнинг чеккасини шаҳар маркази билан боғлаб, унинг марказий қисмида ушбу йўналишлар (линиялар) кесишмаларининг учбурчагини ҳосил қилиб, бир линиядан иккинчи линияга ўтиш қулайлигини яратди.

Шунингдек, узунлиги 16,8 км бўлган биринчи Чилонзор линияси 12 та станция билан шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмини шимоли-шарқ билан бирлаштирди: бундан келиб чиққан ҳолда катта Чилонзор ҳудуди аҳолиси кўп Мирзо Улуғбек ҳудуди билан боғланиши ва ушбу йўналиш ТТЗ массивига қадар узайтирилиши ҳам мумкин.

Узунлиги 14,3 км бўлган иккинчи Ўзбекистон линияси 11 та станция билан шаҳарнинг жануби-шарқини шимоли-ғарбий қисми билан боғлаб қўйди: Бу эса Яшнобод туманини Олмазор тумани билан боғлаш, Университет шаҳарчасига кириш ва Қорақамиш массивига қадар узайиш имкониятини беради.

9,3 км узунликдаги учинчи Юнусобод линияси 8 та станция билан шаҳарнинг шимолий қисмини марказий қисми билан, Юнусобод туманини шаҳар марказига боғлаб турарди, назарий жиҳатдан у аэропортнинг асосий биносига ёки Қўйлиқ турар-жой ҳудудига жанубдан бурилиш керак эди, лекин шаҳарнинг бу қисмида аэропортни учиш-қўниш йўлаги жойлашганини ҳисобга олиб, келажакда жанубий-ғарбий йўналишда, Жанубий темир йўл станциясига ва ундан кейин “Ипподром”га қадар кенгайтирилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон пойтахтида 2,5 миллиондан ортиқ киши яшайди. Тошкент шаҳри аҳолисининг тез суръатларда ўсиб бориши шароитида фаровон яшашни таъминлашда жамоат транспортини ривожлантириш, хусусан, транспортнинг энг экологик тоза турларидан бири – метрони ривожлантириш алоҳида ўрин тутади. Бу катта ҳажмда ташиш имкониятига эга бўлган энг тезкор транспорт турларидан биридир. Метрода бошқа транспорт турлари билан кесишиш жойи йўқ. Бу шаҳарда автоуловларнинг ўсиши ва тирбандликнинг ортиши ҳисобидан жуда муҳимдир.