Ўзбекистон | 08:28 / 15.10.2020
7716
3 дақиқада ўқилади
Реклама

ALFRAGANUS: савдо-дам олиш масканини ташкил қилиш учун тижорат кўчмас мулкининг янги формати

Жаҳонда юз берган пандемия кундалик ҳаётий жараёнларимизга жиддий ўзгаришлар киритди. Бу айниқса, савдо ва дам олиш масканларини ташкил қилиш йўналишига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Истеъмолчиларнинг истаклари энди очиқ осмон остидаги жамоат жойлари форматига қаратилмоқда.

Bizning Uylar Development компаниясининг янги концептуал лойиҳаси – ALFRAGANUS пойтахтда бизнес маконини ташкил этишнинг янги шаклини намоён этади. Бу кенг кўчалар тармоғига эга бўлган савдо ва сайр майдони бўлиб, унда бир ва икки қаватли тижорат бинолари жойлашади.

Лойиҳа бизнесни ташкил қилиш учун кўплаб ечимларини таклиф этади. Кафе ва ресторанлар, гўзаллик салонлари ҳамда спа-марказлар, дорихоналар, хизмат кўрсатиш марказлари, кийим-кечак, оёқ кийим, косметика, парфюмерия, сувенирлар, болалар маҳсулотлари, маиший техника, мини-банклар, аҳолига турли хил хизматлар савдоси – буларнинг барчаси ҳамда бошқа кўплаб масканлар ALFRAGANUS кенг савдо майдонида ташкил этилади.

Пандемиядан аввал ҳам, кўплаб жаҳон экспертлари дам олиш ва харид қилиш учун жамоат жойи сифатида стандарт савдо марказларига қизиқиш пасайишини прогноз қилишган эди. Бўш вақтни мазмунли ўтказиш мумкин бўлган очиқ савдо майдонларига талаб ортмоқда. Бу ерда сиз бизнес ва дам олишни ўзаро уйғунлаштира оласиз. Замонавий мегаполислар аҳолиси дуч келадиган шаҳар динамик ритми ўрнини шинам кўчалар бўйлаб сайр қилиш завқи эгаллайди.

Халқаро Савдо Кенгашларининг ҳисоботида юқорида айтиб ўтилган стандарт дунёдаги энг машҳур савдо марказлари рейтингида муҳим ўрин тутади. Америка, Европа, Жануби-Ғарбий Осиё, Яқин Шарқ – бу аҳоли зич жойлашган мамлакатлар, шунингдек, узоқ вақт давомида савдо майдончаси шакли ривожланиб келган машҳур сайёҳлик йўналишлари.

«Кўча» форматидаги савдо майдонларига City Walk (Дубай, БАА), Westgate (Оксфорд, Буюк Британия), Ssamziegel (Сеул, Жанубий Корея), The Commons (Банкок, Таиланд), Outlet Village «Белая Дача» (Оқ дала ҳовли) (Москва, Россия) ва бошқаларни киритиш мумкин. ALFRAGANUS лойиҳасида савдо ва дам олиш жойлари, сайр хиёбонлари, овқатланиш, кўнгилочар ва спортнинг фаол турлари учун масканлар ташкиллаштириш мўлжаллаган. ALFRAGANUS пойтахтнинг барча ёш ва қизиқишдагилар учун янги савдо ва кўнгилочар марказига айланишни мақсад қилган. Бу ерда кекса авлод вакиллари ва ёшлар жамоаси, ёш оилалар ҳамда энг кичик ташриф буюрувчилар учун бирдек қулайлик яратилади.

ALFRAGANUS – учрашув жойини ўзгартириш мумкин эмас!

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар қуйидаги телефон рақамларида: 71 210 44 44

Сайт: www.bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Мавзуга оид