Парижда ва Франциянинг яна 8та йирик шаҳрида комендантлик соати жорий этилмоқда
Франциянинг Иль-де-Франс регионида (Париж ҳам шу ерда жойлашган) ва мамлакатнинг яна 8 йирик шаҳрида (Лилль, Лион, Гренобль, Монпелье, Руан, Экс-Марсель, Тулуза ва Сент-Этьен) 17 октябрь кунидан комендантлик соати бошланади, унга кўра, кечқурун ва тунда одамлар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда 14 октябрь куни Франция президенти Эмманюэль Макрон маълум қилди.
Le Monde нашрининг ёзишича, комендантлик соати камида тўрт ҳафта давомида соат 21:00дан 6:00гача амалда бўлади. Комендантлик соатини бузганлик учун 135 евро миқдорида жарима қўлланади. Аҳоли ўз уйини фақат арзирли сабаб билан тарк этиши мумкин.
Ресторанлар, барлар, кафе, театрлар ва концерт майдонлари комендантлик соати бошлангач, фаолиятини тўхтатиши керак бўлади. Шу билан бирга, шаҳарларда ишга боришга ва бошқа зарур эҳтиёжлар билан кўчага чиққанлар учун жамоат транспорти ишлашда давом этади.
Эмманюэль Макрон кунлик касалланиш ҳолатлари даражасини пасайтириш учун чеклов чоралари қўллашга зарурат пайдо бўлганини қайд этиб ўтган. Айни вақтда кунига 20 мингтагача ҳолат аниқланмоқда ва бу миқдорни 4-5 минггача тушириш кўзланган. 14 октябрь куни Францияда 22 минг 950та янги касалланиш ҳолати аниқланганди.
Мавзуга оид
08:31
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024