Акмал Саидов Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга аъзоликнинг Ўзбекистондаги диний эркинликка таъсири ҳақида гапирди
Бугун, 17 октябрь куни «Ўзбекистон — БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусида навбатдаги халқаро пресс клуб сессияси бўлиб ўтди.
Унда журналистлар томонидан Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиб сайлангани келгусида диний эркинликнинг таъминланиши, судлар мустақиллиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича қандай ўзгаришларга туртки бериши борасида савол билан мурожаат қилинди.
Савол юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов фикр билдирди. У бу борада дастлаб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлган ҳар бир давлат ўзига ихтиёрий равишда турли мажбуриятларни олиши ҳақида гапирди.
«Диний эркинликни таъминлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталадиган бўлсам, Олий Мажлисда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунни иккинчи ўқишга тайёрлаяпмиз. Шу кунгача бу қонун лойиҳасини бир ой давомида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйдик ва 500 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.
Бундан ташқари, 5 та халқаро экспертизани олдик. Булар Венеция Комиссияси тавсиялари, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси, Бригам университети профессори Элизабет Кларк, Диний эркинлик бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид таклифларини олдик.
Ижтимоий тармоқда жуда кўп бўлаётган муҳокамаларни ҳам ўрганиб чиқдик. Шу сабабли қонунда «диний либос» деган тушунча йўқ, «маҳалланинг рухсатини олиш» тартиби ҳам олиб ташланди.
Хотин-қизлар масалалари бўйича нима қиляпмиз? Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси тайёрланяпти. 2 та қонун ишлаб чиқиш, Гендер тенглиги комиссиясини ташкил этишдан ташқари ёрдамга муҳтож аёлларга кўмаклашиш учун «Аёллар дафтари» ишлаб чиқилди.
Суд-ҳуқуқ тизими борасида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг тавсияларини олдик ва бу бўйича йўл харитаси ишлаб чиқамиз», – дея Акмал Саидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
19:53 / 15.10.2024
“Секин ошириб борамиз” – Тошбоев Ўзбекистон 24 минглик Ҳаж квотасидан тўлиқ фойдаланмаётгани ҳақида
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
18:53 / 11.10.2024