Ўзбекистон | 18:53 / 11.10.2024
4221
1 дақиқада ўқилади

БМТ оиладаги зўравонликни тугатиш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон билан бирга Қозоғистон ва Қирғизистон ташаббуси билан тузилган резолюция лойиҳаси кенгашда иштирок этаётган барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Фото: AKIpress

10 октябр куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 57-сессиясида иштирокчи давлатлар оиладаги зўравонликка барҳам беришга қаратилган қўшма резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Akipress хабар берди.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ташаббуси билан тузилган резолюция лойиҳаси кенгашда иштирок этаётган барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Қирғизистон делегацияси резолюциядан кўзланган асосий мақсад оиладаги зўравонликнинг барча кўринишларининг олдини олиш ва йўқ қилишга қаратилган жаҳон стандартларини шакллантириш эканлигини айтди. Шунингдек, оиладаги зўравонлик муаммоси чегаралар ва маданий тафовутлардан ошиб, дунёнинг барча бурчакларидаги одамларга таъсир қилиши таъкидланди.

«Резолюция барча аъзо давлатлар томонидан эътироф этилди ва қўллаб-қувватланди, бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар ва қизлар хавфсизлигини таъминлашда халқаро ҳамжамиятнинг бирдамлигини намойиш этади», деб хабар берди Қирғизистон ТИВ.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид