Алексей Навальний Дональд Трамп у билан боғлиқ ҳодиса муҳокамасига қўшилиши кераклигини айтди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам у билан бўлган ҳодисанинг муҳокамаси учун европалик сиёсатчилар қаторига қўшилиши керак.
«Ҳа, мен [Трамп Россияга қарши санкциялар жорий қилмаганини] сездим. Менимча, биринчи ўринда АҚШ президенти ҳам 21 асрда кимёвий қурол қўлланилишига қарши чиқиши жуда муҳим» – деди Навальний якшанба куни CBS телеканалига берган интервьюсида.
Россиялик мухолифатчи, Коррупцияга қарши кураш фонд раҳбари Алексей Навальний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан касалхонага тушган Навальний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди. Кейинчалик оёққа турган Навальний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган.
Европа иттифоқи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши ортидан россиялик олти нафар мансабдорга, шунингдек, Россия давлат кимё ва технология илмий-текшириш институтига нисбатан санкциялар жорий қилди.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022