Ўзбекистон | 19:21 / 20.10.2020
22983
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди

20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.  Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига амалий кўмак кўрсатиш юзасидан фикр алмашилди.

Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Генерал Маккензи Ўзбекистон Республикаси президентига учрашув учун самимий миннатдорлик билдириб, АҚШ мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканини таъкидлади.

Мавзуга оид