4,5 миллиард сўмдан ортиқ товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Республикамиз божхоначилари товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринаётган шахсларнинг қинғир қилмишларига чек қўйишмоқда.
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара-божхона пости ҳамда “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари йирик миқдордаги товар-моддий бойликларни ҳужжатларда бошқа ном остида олиб киришга бўлган навбатдаги уринишга чек қўйишди.
Пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига четдан келтирилган юклар ортилган темир йўл контейнерининг инспекцион кўрик мажмуаси орқали олинган тасвирлари божхоначиларнинг диққатини тортди.
Чунки, контейнердаги мавжуд товарлар тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотларга номувофиқ эканлиги маълум бўлди.
Ҳужжатларга кўра, контейнерда 17 турдаги 20,5 тоннадан ортиқ товарлар – хўжалик моллари бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида контейнердаги 26 турдаги 5877 дона товарлар ҳужжатларда умуман кўрсатилмагани фош бўлди. Уларнинг умумий қиймати эса
1 млрд. 525 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг қинғир режаси наф берганида эди, давлат бюджетига 78 млн. сўмга яқин божхона тўловлари тўланарди холос. Ваҳоланки, божхона кўриги давомида аниқланган мазкур товарлар учун аслида 377 млн. сўмдан ортиқ божхона тўловлари тўланиши лозим.
Шунингдек, яна бир маъсулияти чекланган жамият номига четдан темир йўл контейнерида келтирилган товарларни кўздан кечириш давомида юқоридаги каби ҳолат такрорланди.
Бу гал ҳужжатларда мавжуд товарларга нисбатан номувофиқликлардан ташқари, юк қабул қилувчиларга доир маълумотлар ҳам ўзгартирилгани аниқланди.
Маълум бўлишича, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилган андава ва электродлар умуман йўқ, ҳужжатларда қайд этилган бошқа товарлар эса кўрсатилган миқдордан кам бўлган.
Божхона кўриги давомида контейнерга йўл-юк кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган 45 номдаги салкам 20 тонна хўжалик моллари борлиги аниқланди ва ушбу товарларнинг умумий қиймати 3 млрд. 20 млн. сўмни ташкил қилди.
Мазкур товарлар учун эса давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари 1 млрд. 688 млн. сўмни ташкил қилди. Модомики, сохта тадбиркорларнинг қинғир режаси амалга ошганида эди, ҳужжатларда қайд этилган товарлар учун бор-йўғи 43 млн. сўм божхона тўловлари тўланарди, холос.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 4,5 млрд. сўмдан ортиқ товар-моддий товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024