Ўзбекистон | 12:55 / 22.10.2020
6305
2 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Куз-қиш мавсумида газ етказиш инфратузилмаси ишончлилигини мустаҳкамлаш – бирламчи вазифадир

Республика, жумладан Фарғона водийси истеъмолчиларига куз-қиш даврида газ етказиб бериш ишонарлилигини ошириш мақсадида асосий газ етказиш қувурларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирда «Оҳангарон-Пунган» асосий газ қувурида узунлиги 25 км бўлган ёнлама қувур тортиш ҳамда қувурнинг 338 км дан бошланган, «Янгиер КС-Ширин ГТС»гача бўлган 4,7 км лик масофада газ оқими йўналишини ўзгартиргич қурилиши, шунингдек, «Муборак-Зирабулоқ» (БГХ-ТБА), «ДБСТ», «Келиф-Муборак» ва «БГХ-ТБА-А» газ қувурларининг умумий 25,8 км лик авариявий қисмларини тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

22 октябрь ҳолатига кўра, жами:

  • Юқори тоғ шароитида қувурлар ётқизиш учун тайёрланган йўлак – 7,4 км;
  • Йўлакка олиб келинган қувурлар – 17 км;
  • Кавланган зовурлар – 7,2 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 11,6 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 5,8 км ни ташкил этди.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ равишда бажарилмоқда.  

Epsilon Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид