Жаҳон | 15:06 / 22.10.2020
4296
1 дақиқада ўқилади

Грузияда инкассация автомобилига ҳужум натижасида 75 минг доллар ўғирлаб кетилди

Бу Грузия Банкига охирги икки кун ичида қилинган иккинчи ҳужумдир.

Фото: ekhokavkaza.com

Кобулети шаҳрида Грузия Банкининг инкассация автомобилига ҳужум натижасида 75 минг доллар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда "ТВ Пирвели" хабар бермоқда.

"Грузия Банкига навбатдаги ҳужум уюштирилди. Бу сафар Кобулети шаҳрида инкассация машинасига ҳужум қилинган. Талончилар 75 минг долларни ўғирлаб кетишган", - дейилади телекомпания хабарида.

Бу охирги икки кун ичида Грузия Банкига қилинган иккинчи ҳужумдир.

Чоршанба куни автомат ва граната билан қуролланган шахс банкнинг Зугдиди шаҳридаги филиалига босқин уюштирганди. У банкда бўлганларни гаровга олган ва 500 минг доллар талаб қилган.

 Кун бўйи давом этган махсус операция натижасида 43 нафар киши озод қилинган. Босқинчи ИИВ амалдори Автандил Галдав ва уч нафар гаровдагилар билан полиция автомобилида банкни тарк этган. Кейинроқ жиноятчи ўзи билан бирга олиб кетган гаровдагиларни озод қилгани ва қочиб кетгани маълум бўлди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид