Фан-техника | 09:53 / 23.10.2020
7777
2 дақиқада ўқилади

Смартфон камерасини бошқариш имкони қандай ҳолатда ўзгалар қўлига ўтиши мумкин 

Смартфонингиз камерасини бошқариш ўзгалар қўлига ўтиши мумкин бўлган ягона ҳолат қурилманинг вирус дастур билан зарарланиши ҳисобланади. Бу ҳақда “Роскачество”нинг рақамли экспертиза маркази раҳбари Антон Куканов маълум қилди. 

Фото: Tom's Guide

Бундай ҳолатда камера яширинча тарзда суратлар олиши, жиноятчилар эса бу суратлар билан смартфон эгасини шантаж қилишлари мумкин.

“Смартфонингиз камераси уни ишлаб чиқарувчи компаниялар ёки Instagram каби дастур учун қизиқ бўлиши эҳтимоли нолга яқин. Бунда кўринишидан безиён кўринган дастур, мисол учун органайзер ёки фонарча аслида ниқоб остидаги зарарли дастур бўлиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Унинг айтишича, бундай жосус дастурлар ҳаттоки расмий дўконларда ҳам учраши мумкин. Шу сабабли дастурнинг рейтинги, у сўрайдиган рухсат ва у ҳақидаги фикрларга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. 

“Қандай дастурлар смартфондаги қайси функциялардан фойдаланишга рухсатга эгалигини билиш учун Android’да Созланмалар/Дастурлар ва хабарномалар/Дастурларга берилган рухсат (Настройки/Приложения и уведомления/Разрешения приложений), iOS’да эса Созланмалар/Махфийлик (Настройки/Конфиденциальность) бандига кириш лозим”, деб тушунтирган Куканов.

Мутахассис вирус дастурлардан сақланиш ва улар қурилмага кириб олган бўлса, уларни аниқлаш учун телефонда доим фаол ва янгиланиб турувчи антивирус дастури бўлишини тавсия қилмоқда.  

Мавзуга оид