Ўзбекистон | 21:24 / 24.10.2020
2966
1 дақиқада ўқилади

ФВВ Академияси биринчи босқич курсантлари қасамёд қилишди

Академиянинг юқори босқичларида таҳсил олаётган, аъло баҳоларга ўқиётган ва жамоат ишларида ўрнак бўлаётган иқтидорли курсантларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

ФВВ академияси матбуот хизмати

Бугун, 24 октябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси биринчи босқич курсантларининг «Ватанга қасамёд» маросими ўтказилди. 

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри, Академия профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тантанада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев Академиянинг биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни ватанга қасамёд қабул қилганликлари муносабати билан табриклади. 

Шундан сўнг Академиянинг юқори босқичларида таҳсил олаётган, аъло баҳоларга ўқиётган ва жамоат ишларида ўрнак бўлаётган иқтидорли курсантлар – «Вазир стипендиантлари»га тантанали равишда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбир якунида Академиянинг Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи подполковник Савриддин Нажмиев томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид