Avaya умумлашган алоқа тизимлари орқали бизнесингиз даражаси ва ривожланишини тезлаштиринг
Ўзбекистонда пандемия оқибатларини энг кўп ҳис қилган соҳа бизнес соҳаси бўлди. Бунинг ҳайратланарли жиҳати йўқ. Ахир йиллар давомида йўлга қўйилган бизнес жараёнларининг издан чиқиши ва тўхтаб қолишига ҳеч ким тайёр эмасди. Бироқ замонавий технологиялар бизнесни қайта тиклашга ёрдам берибгина қолмай, компаниянинг гуллаб-яшнаши ва ривожланиши учун шароит яратади.
Умумлашган алоқа тизими соҳасида етакчи бўлган Avaya томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ходимларнинг 86 фоизи ўз муваффақиятсизлигини алоқанинг ёмонлиги билан изоҳлайди. Демак, шундай хулоса қилиш мумкинки, бир қарашда иккинчи даражали бўлиб кўринган мазкур муаммони бартараф этиш орқали ходимнинг иш самарадорлиги ва бизнесингиз муваффақиятини сезиларли даражада ошириш мумкин. Ҳамкорликдаги фаолият ва ишчанлик даражасини ошириш сиз ўйлагандан осонроқ. Бунинг учун ходимларнинг коммуникация стратегиясини тўғри йўлга қўйиш ва бунинг учун ўз ишининг профессионаллари, масалан, Softline Uzbekistan`га мурожаат этиш кифоя.
Ўзбекистон учун ўзига хос юқори Avaya ҳамкорлик мавқеига эга Softline компанияси ўз мижозларига ҳар томонлама кўмак кўрсатади. Гап татбиқ этиш, кўмак кўрсатиш, лойиҳанинг ҳар бир босқичида маҳаллий муҳандислар томонидан қўллаб-қувватлаш, қурилмаларни етказиш ва лицензиялаш ҳақида кетяпти. Эндиликда умумлашган алоқа тизимлари, телефонияда, видеоконференалоқадан фойдаланиш янада осон ва самарали тус олди. Мураккабликлар қанча кам бўлса, иш унумдорлиги борасидаги хатар ва йўқотишлар камроқ бўлади. Ходимларингиз эса узлуксиз алоқа ва иш учун аъло даражали инструментларга эга бўлишади. Бу эса уларга мижозлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилиш ва брендингиз обрўсини ошириш имконини беради.
Нима учун айнан Avaya?
Avaya – бизнес коммуникациялар соҳасидаги жаҳон етакчиларидан бири. У рақобат борасида сиз учун афзаллик яратиб, уни сиз учун қулай усулда амалга оширади.
- Йирик жаҳон банкларининг 20 тадан 19 таси Avaya ечимларидан фойдаланади
- Avaya ечимлари ҳар дақиқада ўртача 15 миллион қўнғироқни қўллаб-қувватлайди
- Fortune 100 рўйхатидаги компанияларнинг 90 фоизидан ортиғи Avaya ечимларидан фойдаланади
- Avaya умумлашган алоқа тизимларининг 139 миллион каналлари бутун дунё бўйлаб мижозларга тарқатилади
Компания у қадар катта бўлмаган ва комплекс инфратузилмавий лойиҳалар борасида ҳар томонлама тажрибага эга. Avaya`нинг умумлашган алоқа тизимлари соҳасидаги етакчилик мавқеи Gartner Magic Quadrant, Aragon Research Globe™, шунингдек, IDC MarketScape: Worldwide Unified Communications and Collaboration Vendor Assessment тадқиқотларида тан олинган.
Avaya замонавий технологияларга фаол тарзда сармоя киритади ва уларни қўллаган ҳолда инновацион маҳсулот ва ечимларни ишлаб чиқади. Жараёнларни автоматлаштиринг, сунъий идрок ва интернет имкониятларини қўлланг, машина воситасида ўрганиш ёрдамида самарадорликни оширинг. 4800 дан ортиқ патентга эга бўлган Avaya инновациялари бизнесингизни бугун ва келажакда қўллаб-қувватлашга қодир.
Очиқ экотизим API очиқ интерфейслари, SDK ишланмаси тўпламлари ва стандартлар асосидаги кенг имкониятлар ёрдамида ечимларни интеграция қилиш ва мижозга мослаштириш имконини беради.
Avaya эга бўлган маҳсулотлар кенг портфелидаги ечимларни энг катта ва энг кичик компаниялари эҳтиёжларига мослаштириб созлаш мумкин. Avaya умумлашган алоқа тизимлари мижознинг маълумот марказида, булутда ёки гибрид версияда умумлашган алоқа тизимларини жойлаштиришга қодир.
Avaya ва Softline Uzbekistan билан бизнесингизга ўсиш ва такомиллашиш имконини беринг.
Ўзингизга қулай усулда бизнинг консультант билан боғланинг: marketinguzb@softline.com электрон почтаси +99890 014 21 22 ёки телефон рақамлари орқали.
Ёки https://softline.uz/solutions/it-infrastruktura/unifitsirovannyie-kommunikatsii-ot-avaya сайтида ариза қолдиринг
Softline Uzbekistan компанияси ҳақида:
Softline в Узбекистане компанияси 2004 йилдан бери информацион технологиялар бозорида фаолият юритиб келмоқда ва кенг турдаги лицензияланган дастурий таъминот савдолари соҳасида етакчи ўринни эгаллайди.
IT-инфратузилмани самарали қуриш учун технологик IT-ечимлар, дастурий таъминотни лицензиялаш, аппарат таъминоти ва хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этади.
Биз:
Мижозларга – замонавий информацион технологиялардан фойдаланиш ҳисобига рақобатбардош бўлиш
Ходимларга – технологик, етакчи компанияда ўзини ходим сифатида ривожлантириш
Давлатга – ҳеч бир давлат IT инфратузилмасисиз ривожлана олмайди. Биз IT соҳасини қуришга масъулмиз ва мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш учун инвестиция киритамиз.
Ишланмалар муаллифларига – ноёб маркетинг ва сотиш каналига эга бўлишда ёрдам берамиз.
Биз мижозларимиз бизнесини замонавий информацион технологиялар асосида янада самарали трансформациясини таъминлаймиз.
Биз бутун дунёда тўғри ва зарур бизнес қурамиз!
Avaya компанияси ҳақида:
Ҳар бир муваффақиятли ташкилот асосини энг яхши мижозлар базасини таъминлайдиган бизнес жараёнлар ташкил этади. Рақамлаштирилган даврда бундай бизнес жараёнлар унинг асосидаги технологияларга боғлиқ. Avaya Holdings Corp. (NYSE: AVYA) ечимлари асосидаги алоқа тизимлари ҳар куни миллионлар ва миллионлаб алоқаларни қўллаб-қувватлайди. Мана 100 йилдирки биз бутун дунёдаги ташкилотларнинг ходимлари ва мижозлари учун интеллектуал тизимларни ишлаб чиқиш орқали муваффақиятга эришишда ёрдам бериб келяпмиз. Avaya очиқ, конвергент ва инновацион ечимлари ҳамкорликдаги иш жараёни самарадорлигини осонлаштиради ва унинг унумдорлигини оширади ва булутда, мижознинг маълумот марказида ёки гибрид версияда жойлаштиришда юқори мослашувчанликка эга. Биз – Fortune рўйхатининг юқори ўринларидан жой олган компаниялар самарали корпоратив алоқа тизимларини ташкил қилиш борасида ишонч билдирган технологик компаниямиз.
Батафсил: www.avaya.com/ru орқали танишишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида