iPhone 12 Pro’да антиқа функция пайдо бўлди
Apple’нинг янги iPhone 12 Pro смартфонида антиқа функция аниқланди. Таъкидланишича, янги смартфон турли объектлар баландлигини, жумладан одам бўйини ўлчай олади.
GizChina нашрининг хабар беришича, янги функциядан фойдаланиш учун “Рулетка” деб номланган дастурни очиб, смартфон камерасини одамга у кадрга тўлиқ жойлашадиган қилиб йўналтириш лозим.
Бироздан кейин смартфонда одамнинг бўйи кўрсатилган чизиқ пайдо бўлади. Компанияда янги функция борлиги тасдиқланган ва у турли объектлар, мисол учун, мебель жиҳозлари ўлчамлари, деворлар баландлиги ва шу кабиларни ўлчаш учун ишлаб чиқилгани маълум қилинган.
Таъкидланишича, ушбу функцияга лидар сканери билан жиҳозланган янги гаджетларгина эга. Ушбу технология тўлдирилган реаллик билан биргаликда ишлайди. У iPhone 12 Pro, iPhone 12 Pro Max ва янги iPad Pro планшетида қўлланади.
Apple’нинг янги смартфонлари қатори 13 октябрда iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max модификацияларида тақдим этилганди.
Мавзуга оид
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024