22:04 / 26.10.2020
5121

Европанинг энг йирик технологик компанияси бир кунда 30 миллиард евро йўқотди

SAP’нинг бозор нархи 147 миллиард евродан 118 миллиард еврогача тушди. Бу компания учун 2008 йилги инқироздан буён энг ёмон савдо кўрсаткичи ҳисобланади.

Фото: Globallookpress.com

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Европанинг энг йирик компанияси SAP учинчи чорак якунлари бўйича салбий ҳисоботни эълон қилганидан сўнг бир кунда қарийб 30 миллиард евро йўқотди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

 Германия технологик компанияси акцияларининг қиймати 26 октябрь куни 20 фоиздан ортиқроққа тушиб кетди ва нархи 100 доллардан пасайди. SAP’нинг бозор нархи 147 миллиард евродан 118 миллиард еврогача тушди. Бу компания учун 2008 йилги инқироздан буён энг ёмон савдо кўрсаткичи ҳисобланади.

Компаниянинг билдиришича, коронавирус сабабли корпоратив мижозлар унинг дастурий таъминотини сотиб олишга кам пул сарфлаяпти. SAP жорий йил учун даромад прогнозини пасайтирди.

Компания пандемиядан сўнг бизнес тикланиши учун кутилганидан кўра кўпроқ вақт кетишини тан олган.

Top