08:28 / 27.10.2020
6181
Реклама

Seoul Mun: кўп қаватли, пухта лойиҳаланган автотураргоҳ 550та автомобилга мўлжалланган

Dream City Development компанияси Seoul Mun савдо-кўнгилочар маркази ҳудудида автомобиллар ҳаракатини ташкил этиш ва автотураргоҳларнинг афзалликлари ҳақида ҳикоя қилади. Марказни лойиҳалаш ва қуришда пухта ўйланган автотураргоҳни ташкил этиш энг муҳим вазифалардан биридир. Мижозларга қулайлик яратиш ва эътиборли бўлиш уларнинг садоқатли бўлишига қаратилган биринчи ва энг муҳим қадамдир.

Seoul Mun лойиҳасининг концепцияси бунёд этиладиган барча автотураргоҳлар имкониятларидан оқилона фойдаланиш учун мақбул ечимларни таклиф этади. Seoul Mun'нинг иккала қирғоғида кириш ва чиқиш жойларига қулай бўлган кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади. Шу тариқа соҳилнинг ҳар икки тарафида транспорт ва пиёдалар ҳаракати мунтазамлигини тақсимлаш режалаштирилган.

Жануби-ғарбий қирғоқда марказга ташриф буюрувчилар ва меҳмонлар учун беш қаватли автотураргоҳлар, катта шимоли-шарқий қирғоқ томонда эса 6 қаватли автотураргоҳ қурилади. Ундан ташқари сувнинг ҳудди шу томонида қўшимча ер усти автотураргоҳи хизмат кўрсатади. Seoul Mun савдо ва кўнгилочар марказида автотураргоҳларнинг умумий сиғими 550 дона автомобилни ташкил қилади. Автотураргоҳнинг ҳар бир қавати қулай ва чиқишга осон ҳолда лойиҳаланиб, мижозлар ўзи истаган қаватга қийинчиликларсиз кириш имкониятига эга бўлади. Лифтлар ва эскалаторлар тармоғи йўловчиларнинг оммавий қатновини тартибли ҳамда тезкор ташкил қилинишини таъминлайди.

Бундан ташқари, ташриф буюрувчиларнинг кўплиги юк транспорти ҳаракатини чекламайди. Улар кириш ва чиқишда тиқилинч муаммосига дуч келмайди. Юкларни ташишнинг логистик занжирини боғлаш учун алоҳида кириш йўллари лойиҳаланган ва юкларни тушириш жойлари қатъий тартибга солинган. Бу Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази бизнес эгаларига қўшимча қулайликлар яратади. Юклар замонавий юк ташиш лифт тизимлари ёрдамида етказиб берилади.

Ҳар қандай масканнинг муваффақият кафолати – бу мижозлар учун самимий ғамхўрлик қилишдадир. Seoul Mun лойиҳаси турли хил бизнес йўналишлари ташкил қилувчилар ва уларнинг мижозлари учун энг қулай шароитларни яратишга интилади. Seoul Mun – нафақат пойтахт марказидаги бизнес, балки ҳар куни ўн минглаб мижозлар, юқори даражадаги ишонч ва бунинг натижасида барқарор ва кафолатланган даромад. Dream City сотув офисида кўчмас мулк бўйича мутахассислар 270 дан ортиқ таклифлар орасидан сизга энг мос биноларни танлашда ёрдам беришади. Seoul Mun билан бизнесингиз чексиз имкониятларини кашф этинг!

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top