Ўзбекистон | 20:00 / 30.10.2020
8190
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Пандемия шароитида ижтимоий кампаниянинг туғилиши – Ўзбекистоннинг аёл қиёфаси, муҳим ривожланиш ва глобал тенденциялар

2020 йил барча – аёл ва эркак, ота-она ва фарзанд, ходим ва иш берувчилар учун мураккаб кечди. COVID-19 ва у билан боғлиқ бошқа муаммолар барчани синовдан ўтказди. Одамлар иш ва уйдаги инқирозларни енгишди, молиявий муаммоларни ҳал қилишди, ишлашнинг янги усулларини зудлик билан ўрганишди ва стрессга қарши курашишди.

Октябрь ойида асос солинган «SelfMama Uzbekistan» ижтимоий кампанияси мамлакатимиздаги муҳим ҳодиса бўлди. У икки турдаги инсонларни бирлаштирди: она ва Self-made woman – шахс бўлиб етишган аёл. Бу оналик ва ўзини шахс сифатида ривожлантириш истагидаги аёлларни қўллаб-қувватловчи халқаро лойиҳа. Унинг вазифаси – она бўлиб ҳам ўзликни сақлаб қолиш ва оила ҳамда профессионал фаолиятни биргаликда олиб бориш мумкин, деган ғояни оммага етказишдан иборат.

2020 йилнинг 20 октябрь куни «SelfMama Uzbekistan» илк марта йиллик SelfMama Forum Tashkent тадбирини ташкил этди. Халқаро мақомга эга форум Россияда ҳар йили ўтказиладиган Москва SelfMama Forum, Олмаота, Амстердам, Бишкек, Бостон, Душанбе, Лондон, Новосибирск, Рига, Токио, Штутгарт, Утрехт, Якутск ва бошқа шаҳар форумлари билан бирлашди.

Ҳозирги кунда долзарб ва хавфсиз SelfMama форуми онлайн майдончаси 7,5 миллиондан ортиқ аёлларни қамраб олди ва бутун дунё бўйлаб 10 мингдан ортиқ меҳмонларни қабул қилди.

Илк бор ўтказилган SelfMama Forum Tashkent форуми маърузачилари бу – шахсий тажрибаларидан келиб чиқиб, ижтимоий масофаланиш, ҳиссий зўриқиш, оналик ва ўз-ўзини шахс сифатида ривожлантириш ўртасидаги танлов, ишга жойлашишда камситилиш ҳолатлари билан юзма юз келган аёллар – оналар – шахслар – экспертлар. Форумнинг машҳур маърузачиси – Ўзбекистон санъатшунослик фанлари номзоди, ёзувчи, «Begim» компанияси асосчиси ва президенти Гулчеҳра Маҳмудова. Маърузачилар таркиби тарбия ва таълим, психология ва филология, бизнес таҳлили ва таржимонлик, нетворк-коммункация ва маркетинг соҳасида фаол ва кўпчиликка таниш бўлган аёллар - Наргис Мирзааҳмедова, Аниса Хасанова, Фируза Ҳакимова, Севара Мустафина ва Зарина Ядгаровадан иборат бўлди.

«Huggies» ва «L’Occitane en Provence» халқаро компаниялари, аёл тадбиркорлар, маҳаллий брендлар, Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси «Тадбиркор аёл», инфлюенсер ва блогерлар форум ҳамкорлари сифатида иштирок этишди. «SelfMama Uzbekistan» лойиҳасига мамлакат аёлларидан кўплаб ариза ва мурожаатлар келиб тушди. Лойиҳа Ўзбекистон хусусий ва давлат секторлари, халқаро ташкилотлар, корпорациялар ва бутун дунё бўйлаб фаол аёллар билан ишлаш учун selfmamauz.online орқали онлайн маслаҳат беришни йўлга қўйди.

«SelfMama Тошкент форуми Ўзбекистон аёллари ҳам ходимларнинг юқори самарадор ва истиқболли категорияси эканини бутун дунёга намойиш этди. Ходимларнинг фарзандга эга экани иш берувчилар учун «хавф омили» эмас, балки замонавий, ўзгарувчан дунёда зарур бўлган кўникма ва малака кафолатидир.

Пандемия шароитида ижтимоий кампаниянинг туғилиши – Ўзбекистоннинг аёл қиёфаси, муҳим ривожланиш ва глобал тенденциялар бу – ривожланиш ва моҳирлик нуқтаси эмас. Бу стрессли вазиятлардан чиқишнинг қулай усулларини излаш, янги нарсаларни ўрганиш, ўзини ва атрофдагиларни англашдир. Турбулентлик даври – осон давр эмас, бироқ ундан янги тажрибаларга эга бўлган ҳолда чиқиш мумкин», – деб ёзади лойиҳа асосчиси Зарина Ядгарова. 

Реклама ҳуқуқи асосида