Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Измирдаги зилзила вақтида қулаган уйлар қурилишига алоқадор 9 киши ҳибсга олинди
Туркиянинг Измир вилоятида кучли зилзиладан кейин қулаб тушган уйларнинг қурилишига алоқадор 9 киши ҳибсга олинди. Уларнинг ҳибсга олинишига ордерни Измир прокуратураси берган.
Бундан ташқари, яна икки гумонланувчи қидирилмоқда. Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар орасида қурилиш компанияси пудратчилари ҳамда қурилиш лойиҳаларининг техник экспертизасини ўтказувчи мутахассислар бор.
Аввалроқ Туркиянинг шаҳарсозлик ва атроф-муҳит вазири Мурод Курум Измирдаги зилзила вақтида 41та бино тўлиқ вайрон бўлганини, мингдан кўпроқ бинога қисман зарар етганини маълум қилган.
30 октябрда Эгей денгизида юз берган 6,9 магнитудали зилзила оқибатида Измирда 90дан кўпроқ киши ҳалок бўлди, 900дан кўпроқ киши жароҳат олди.
Мавзуга оид
14:07 / 23.03.2026
Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026