Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда метро поезди ҳалокатдан сўнг кит ҳайкалининг думи устида туриб қолди
Воқеа Спейкениссе шаҳридаги De Akkers станциясида содир бўлган.
Роттердам шаҳри яқинида метро машинисти бошқарувни йўқотиши оқибатида поезд изидан чиқиб кетди ва каналга қурилган кит ҳайкалининг думи устида туриб қолди. Бу ҳақда Dutch News хабар бермоқда.
Воқеа Спейкениссе шаҳридаги De Akkers станциясида содир бўлган. Поездда фақат машинистнинг ўзи бўлгани айтилмоқда. Унга ҳеч қандай шикаст етмаган.
Эндиликда темир йўл компания-оператори поездни хавфсиз тарзда ҳайкал устидан олиш бўйича операцияга тайёрланмоқда.

"Кит думлари" – ҳайкалтарош Мартен Стрейснинг полиэстердан тайёрлаган ижод маҳсули ҳисобланади. Ҳайкал 2002 йилда ўрнатилган.
Мавзуга оид
17:09 / 16.07.2026
“Турон” метро бекати томининг бир қисми қулаб, икки киши жароҳатланди
09:16 / 15.07.2026
Метронинг ерусти йўналишларида поездлар тезлиги пасайтирилди
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
16:30 / 10.06.2026