Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда зилзиладан уч кун ўтиб харобалар остидан икки бола тирик чиқди
Туркиянинг Измир шаҳрида рўй берган зилзиладан қарийб уч кун ўтганида қутқарувчилар харобалар остидан икки болани чиқариб олишди.
Душанба куни тонгда қутқарувчилар уч ёшли Элиф Перинчекни тирик ҳолда топишган, у уй харобалари остида 65 соат давомида қолиб кетган. Расмийларнинг маълумотига кўра, у харобалар остидан чиқариб олинган 106-киши бўлди.
Бундан аввалроқ, зилзиладан 58 соат вақт ўтганида 14 ёшли Идил Сирин тирик ҳолда топилганди.
Жума куни Измирда 6,7 балли зилзила содир бўлганди. Ер силкиниши кучи Грецияда ҳам сезилган, Самос оролида ҳам вайронгарчиликлар кузатилган.
Душанба куни табиий офат қурбонлари сони 91 нафарга етди.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Ковжа твиттердаги саҳифасида Элиф Перинчекнинг ҳуши ўзида экани, тиббиёт ходимлари унда жиддий жароҳат аниқлашмаганини ёзган. У кўп вақт давомида харобалар остида ҳаракатсиз қолгани туфайли айни вақтда реанимация хонасига жойлаштирилган.
Вазир Элифнинг онаси ва унинг икки опаси, 10 ёшли эгизаклар соғ эканини қўшимча қилган. Элифнинг 7 ёшли акаси эса зилзила вақтида уй босиб қолиши оқибатида вафот этган.
Вазир Элифдан бир неча соат олдин топилган Идил Сириннинг ҳаёти ҳам хавф остида эмаслигини айтиб ўтган.
Уч ёшли Элиф Перинчекни истанбуллик ўт ўчирувчи Муаммер Челик топган. У матбуотга берган интервьюсида айтишича, қутқарувчиларни қизнинг отаси юборган.
«Мен у каравот ва шкаф ўртасида қолганини тахмин қилдим. У чалқанча ётарди. Мен уни қучоқладим ва юзини тозаладим. У қўлимга ёпишиб олди. Яна бир қутқарувчи билан бирга уни шифокорларга олиб бордик. У йўл давомида қўлларимни қўйиб юбормади. Энди истанбуллик ўт ўчирувчилар орасида Элифнинг акаси бор. У исталган вақтида меҳмонга бориши мумкин. У бизнинг мўъжизамиз», деган қутқарувчи.
Элифнинг қутқарилиши акс этган кадрлар BBC турк хизматининг твиттердаги саҳифасига жойлаштирилган.
65. saatte gelen mucize: Elif ve itfaiye onbaşı Çelik...https://t.co/aYMLeXB2Ka pic.twitter.com/YAvAyoG5JC
— BBC News Türkçe (@bbcturkce) November 2, 2020
Жума куни Эгей денгизи қирғоқлари яқинида кучли зилзила рўй берди. Ер силкиниши ортидан мини-цунами юзага келди, натижада Грециянинг Самос ҳамда Туркиянинг Измир шаҳрида сув тошди.
АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 7 баллга тенг бўлганини маълум қилган, Туркия ҳукумати эса унинг кучини 6,7 баллга баҳолаган.
Мавзуга оид
14:07 / 23.03.2026
Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026