EPSILON (EDC): «Муборак-Зирабулоқ» газ қувурининг биринчи қаторини ишга туширилишига ҳозирлик кўрилмоқда
«Муборак-Зирабулоқ» (БГХ-ТБА) газ қувурининг 50-78 км оралиғидаги авариявий қисмини таъмирлаш бўйича пайвандлов-йиғув ишлари якунланди. Айни пайтда қувурнинг биринчи қаторида сиқилган ҳаво ҳамда ҳаракатланувчи учта азотли сиқув ускуналари ёрдамида синов ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, асосий газ узатиш қувурларининг тегишли қисмларида модернизация, реконструкция ва қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
- «Оҳангарон-Пунган» йўналишидаги қувурнинг 25 км лик қисмида ёнлама газ ўтказгич;
- «Янгиер КСС-Ширин ГТС» йўналишигача бўлган қувурнинг 338 чи км дан бошланган, 4,7 км лик қисмида газ йўналишини ўзгартиргич.
Шунингдек, «Муборак-Зирабулоқ» (БГХ-ТБА) йўналишидаги қувурнинг II-III - қаторларида, «ДБСТ», «Келиф-Муборак» ва «БГХ-ТБА-А» газ қувурларининг умумий 25,8 км лик эскирган қисмларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология ва экология мезонларига мувофиқ равишда бажарилмоқда.
Epsilon Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:51 / 15.11.2022
EPSILON (EDC): Каракара-2 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 100 минг кубметрни ташкил этди
16:12 / 27.10.2022
EPSILON (EDC): Эрназар-12 қудуғидан кунига 50 минг кубметр ҳажмда газ олинмоқда
20:50 / 21.10.2022
EPSILON (EDC): Девхона-4 қудуғидан чиқарилаётган кунлик газ ҳажми 60 минг кубметрни ташкил этди
11:37 / 05.10.2022