Жаҳон | 21:00 / 03.11.2020
11382
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон аҳолиси шакарни кўпроқ истеъмол қилишга чақирилмоқда

Ҳиндистон шакар ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, аммо 2020 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотини экспорт қила олмади. Шу боис ишлаб чиқарувчилар шакарни мамлакатда сотишмоқчи.

Фото: Getty Images

Ҳиндистон аҳолиси шакарни кўпроқ истеъмол қилишга чақирилмоқда, чунки мамлакатда жуда кўп шакар ишлаб чиқарилган. Ҳиндистон шакар заводлари ассоциацияси аҳолига чақириқ билан чиқди ҳамда шакарнинг фойдаси тўғрисида ҳикоя қилувчи махсус кампанияни бошлади, деб ёзади BBC.

Қайд этилишича, мамлакатда бир киши йилига ўртача 19 килограмм шакар истеъмол қилади – бу сайёра бўйича ўртача кўрсаткичдан тўрт килограммга кам.

Ҳиндистонда 50 миллионга яқин фермер шакарқамиш етиштириш билан шуғулланади, яна миллионлаб кишилар тегирмонларда ишлайди ёки шакарқамиш ташиш билан шуғулланади.

Ҳиндистон шакар ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, аммо 2020 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотини экспорт қила олмади. Шу боис ишлаб чиқарувчилар шакарни мамлакатда сотишмоқчи.

Ҳозирда диетолог ва ошпазлар иштирокида шакарнинг фойдаси ҳақидаги ва таркибига шакар қўшиладиган турли таомлар пишириш бўйича маслаҳатлар берувчи ахборот кампанияси авж олди.  

"Шакар – организм, мия ва мушаклар учун энг яхши озиқ манбаи", - деб таъкидламоқда Ҳиндистон шакар заводлари ассоциацияси.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса шакарни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш зарарли эканлиги тўғрисида огоҳлантириб келади.

Мавзуга оид