19:59 / 03.11.2020
2620

Масс-медиа фонди матбуот хизмати ходимларини навбатдаги курсларга таклиф этмоқда

Масс-медиа фонди «Медиа ва коммуникациялар мактаби» лойиҳаси доирасида матбуот хизмати ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курсига қабул эълон қилди.

Фото: Масс-медиа фонди

Курслар 9–11 ноябрь кунлари, соат 10:00 – 17:00 оралиғида ташкил этилади.

Машғулотлар ўзбек тилида олиб борилади. Курс дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • PR – пайдо бўлишидан ҳозирги вақтдаги ролигача
  • Мақсадли аудитория ва у билан ишлаш усуллари
  • PR – коммуникация: турлари ва динамикаси
  • Медиарилейшнз: журналистларга ёндашув топишнинг усуллари
  • Пиарматн ва унинг хусусиятлари
  • Матбуот анжумани: назария. Ноқулай саволларга жавоб бериш усуллари
  • Фейкларни аниқлаш усуллари
  • Инфосабаб, сторителлинг, паблицит капитал
  • Фрейминг ва рефрейминг
  • Камера қаршисида гапиришнинг сирлари
  • PR стратегия
  • Инқирозли вазиятни қандай бошқариш мумкин
  • Инқирозга қарши PR
  • Бошқа масалалар

Курслар ўзлаштирилган кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш билан олиб борилувчи интерфаол машғулотлар шаклида олиб борилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • камида бир йил давомида матбуот котиби сифатида ишлаганлик тажрибаси;
  • пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
  • интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
  • интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари;

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Рўйхатдан ўтиш муддати – 6 ноябрь соат 12:00гача.

Top