Ўзбекистон | 08:27 / 03.11.2020
4631
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: фойдали манзил – муваффақиятли бизнес гарови

Seoul Mun тижорат кўчмас мулки, пойтахт марказида бетакрор қирғоқ бўйидаги фойдали манзилда жойлашганлиги билан ажралиб туради.

Тижорат кўчмас мулкни танлашда асосий омиллардан бири унинг жойлашган маскани ҳисобланади. Айнан жойлашган манзил бизнесингиз даромадига таъсир қилиши ва юқори инвестиция салоҳиятини кафолатлаши мумкин. Ушбу мезонга кўра шаҳар марказидан майдон танлаганда пиёдалар ва автомобилларнинг ҳаракатланиши таҳлил қилинади, объект ҳудудига қулай кириш ва ривожланган ички инфратузилма яратилади.

Seoul Mun савдо ва дам олиш маркази пойтахтнинг Яккасарой туманида, икки катта йўл – Бобур ва Сеул кўчалари (собиқ Байналминал) кесишган жойда жойлашган. Кенг кўламли савдо маскани Бўрижар каналининг иккала қирғоғи бўйлаб 700 метрдан ошиқроқ майдонни қамраб олади. Seoul Mun'нинг умумий ҳудуди 6 та футбол майдонига тенг. Лойиҳада уч километрлик сайр йўлаклари ва автотураргоҳлар ҳамда ҳар бир жойда терраса бунёд этиш режалаштирилган. Савдо биноларининг барчаси, яъни уч қавати ҳам эскалаторлар, зинапоялар, йўловчилар ва юк ташувчи лифтларнинг кенг тармоғи билан боғланган.

Яккасарой тумани пойтахтимизнинг марказий ва обод ҳудудларидан бири. Дунёнинг мустақил экспертлари томонидан ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, туман аҳолининг юқори харид қобилияти, турар жойларнинг зичлиги, кўплаб давлат ва хусусий ташкилотлар, таълим муассасалари, шунингдек ривожланган йўловчи транспорти тизими билан ажралиб туради. Яқин масофада 3 та марказий метро бекатлари мавжуд. Объектнинг марказий йўллар бўйлаб жойлашиши кўп жиҳатдан кириш йўлларининг қулайлигини белгилайди. Объектнинг кўламини ҳисобга олган ҳолда, бу ерда автомобиллар учун мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ лойиҳаланган.

Seoul Mun − бу пойтахт марказидаги жойнинг бизнес эгалари, шунингдек уларнинг кўплаб ташриф буюрувчи ва мижозлари учун афзаллик ҳамда қулай шароитларни англатади.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид